Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Рома» – «Пахтакор» учрашувига 46 йил бўлди

1972 йил "Пахтакор" ўртоқлик учрашувида Италияда "Рома"га қарши учрашувда майдонга тушган.

"L´Unita" газетаси шарафига ўтказилган учрашув 1972 йил 27 сентябрь куни Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтган. Ўша пайтда римликларни аргентиналик таниқли мураббий, жаҳон футболидаги энг машҳур мутахассислардан бири ҳисобланган Эленио Эррера бошқарарди.

"Пахтакор"га эса Вячеслав Соловьёв бошчилик қилган. Бир мавсум илгари бир очко фарқ туфайли УЕФА Кубоги йўлланмасидан қуруқ қолган "Рома" билан учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Биринчи бўлимда ҳар икки жамоанинг ҳужумлари самарасиз якунланган. "Пахтакор"нинг ўйин борасида мезбонлардан ҳеч бир жабҳада қолишмагани ўйин шарҳларида эътироф этилган.

Иккинчи бўлимда римликлардан Лучо Муезан ҳисобни очган. Ҳисобни тенглаштиришга уринган "Пахтакор" буни камчиликда уддалаган. 86-дақиқада Раззоқ Турғунов майдондан четлатилган. Орадан икки дақиқа ўтгач, Владимир Фёдоров аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклаган. Шу тариқа беллашув 1:1 ҳисобида якунига етган.

"РОМА" - "ПАХТАКОР" - 1:1

1972 йил 27 сентябрь. Рим. "Олимпико" стадиони. 18000 томошабин.

Ҳакам: Луижи Фрассо (Италия).

"Рома": Альберто Жинульфи, Жоржо Морини, Франко Печченини, Эльвио Сальвори, Альдо Бет, Сержо Сантарини, Анжело Орадзи, Валерио Спадони, Лучо Муезан, Франко Кордова, Вальтер Францот.

(2-бўлим): Альберто Жинульфи, Франческо Скаратти, Жованни Бертини, Франческо Рокка, Ренато Капелли, Сержо Сантарини, Иво Банелла, Стефано Пеллегрини, Лучо Муезан, Франко Кордова (Агостино Ди Бартоломеи, 66), Роберто Вики.

Мураббий - Эленио ЭРРЕРА (Аргентина).

"Пахтакор": Александр Говоров, Юрий Басов (Раҳим Мўминов, 46), Владимир Штерн, Виктор Варюхин, Раззоқ Турғунов, Юрий Иванов (Анатолий Лисаковский, 72), Вячеслав Солохо (Баҳодир Иброҳимов, 46), Вячеслав Кузьмин, Биродар Абдураимов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан.

Мураббий - Вячеслав Соловьёв.

Голлар: Муезан, 47 - 1:0. Фёдоров, 88 - 1:1.

Четлатиш: Турғунов, 86.

Киритилди: 28.09.2018 17:29. Ўқилди: 6924 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Пахтакор 13 22
5 Андижон 13 19
6 Навбаҳор 13 19
7 Олимпик 13 19
8 Нефтчи 13 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

01.07.2024. Суперлига. 5-тур.
19:30
Нефтчи
0-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.