Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор» футболчиси 6 ойга дисквалификация қилинди

Ўзбекистон терма жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ОФК томонидан 6 ой муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди.

ОФК Тартиб-интизом қўмитаси томонидан чиқарилган қарорда қайд қилинишича, Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларининг футбол мусобақалари чорак финалида Ўзбекистон (U23) - Жанубий Корея (U23) учрашувидан кейин ўзбекистонлик футболчи ҳакамга қарата сув идишини отган. Шу боис Жалолиддин Машарипов 6 ой муддатга ўртоқлик ўйинларидан дисквалификация қилинди. Ушбу қарор 8 октябрдан бошлаб кучга кирди.

Шунингдек, футболчи ушбу муддатдан ташқари яна битта ўртоқлик ўйинида майдонга туша олмайди. Бундан ташқари, "Пахтакор" футболчиси 5 минг АҚШ доллар жаримага тортилди. Мазкур жарима 30 кун ичида тўлаб берилиши шарт қилиб қўйилган.

ОФКнинг мазкур қарори Машариповга етказилган ҳамда у огоҳлантирилган: бундай ҳолат яна такрорланса, футболчи янада жиддийроқ жазога тортилади.

Эндиликда футболчи Ўзбекистон терма жамоаси сафида апрель ойига қадар ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олмайди. Машарипов октябрь ойида бўлиб ўтадиган КХДР ва Қатарга қарши учрашувларни ҳам ўтказиб юборади. Аммо Жалолиддин Ўзбекистон терма жамоаси сафида январь ойида БААда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақсида иштирок этиши мумкин.

Киритилди: 11.10.2018 08:38. Ўқилди: 9531 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.