Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бугун финал. Йилнинг энг муҳим учрашувини ўтказиб юборманг!

Бугун 28 октябрь куни Фарғона шаҳридаги муҳташам “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон Кубоги финали бўлиб ўтади. Финал учрашуви соат 15:00да старт олади. Анчагина қизиқарли ва шиддатли курашларга бой тарзда ўтган Ўзбекистон кубоги-2018 ярим финал баҳсларидан сўнг АГМК ҳамда “Пахтакор”жамоалари финал йўлланмасини қўлга киритишди.    ФИНАЛГАЧА ЖАМОАЛАР ҚАНДАЙ ЙЎЛНИ БОСИБ ЎТДИ?   Финал учрашувининг номинал мезбони – АГМК жамоаси ҳисобланади. Олмалиқликлар жорий йилги кубок баҳсларидаги иштирокни 1/16 финал босқичидан бошлашди. АГМК ушбу босқичда Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  

1/8 финалда эса АГМКга Қаршининг “Насаф” жамоаси рақиблик қилди. Ўз майдонида ўйин ўтказган АГМК 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.  

“Пахтакор” эса кубок беллашувларига 1/8 финалдан қўшилди. Пойтахтликлар ушбу босқичда Олтиариқнинг “Ифтихор” жамоасини 6 та тўп фарқи билан мағлуб этишди.  Чорак финалда эса АГМК “Машъал”га қарши баҳс олиб бориб, якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.  

“Шерлар” эса ярим финалга чиқиш учун “Локомотив” тўсиғидан ўтишларига тўғри келди. Анчагина шиддатли кечган баҳсда “Пахтакор” 4:0 ҳисобида зафар қучди.  Ярим финал босқичида АГМК “Бунёдкор” майдонига сафар уюштириб, 2:1 ҳисобида ғалабани расмийлаштирди ва ўз тарихида биринчи бора Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. 

“Пахтакор” бўлса ярим финалда “Қўқон-1912”ни қийинчиликсиз 5:2 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди ва ҳисоб бўйича 14-бора мамлакат кубоги бош совирини учун ҳал қилувчи ўйинда кураш олиб бориш имкониятига эга бўлди.    Ўзбекистон кубоги-2018 финалини Темур Тўхтасинов бошқаради    Бугунги финал учрашувини Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Анвар Маражабов ҳамда Зиёдулло Абдураҳмонов ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам – Олим Тўйчибоев.     Ўзбекистон кубоги-2018 финал 28 октябрь. Фарғона. “Истиқлол” стадиони.   АГМК – “Пахтакор” Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев   Айни пайтда Фарғонада ушбу ўйинга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бугунги баҳснинг юқори савияда ўтиши учун барча бирдек меҳнат қилмоқда.    Мазкур учрашув қўқонлик футбол мухлисларда ҳам катта қизиқиш ўйғотмоқда. Бугун Қўқон ва ён атрофдаги туманларда истиқомоат қилаётган футбол ихлосмандларига қулайлик яратиш мақсадида Фарғонага бориб келиш учун автобуслар қўйилган.  Йўл кира ва чипталар ҳам мутлақо текин. Барчаси мухлислар учун муҳайё этилган. Ҳар бир мухлис учун автобуснинг ўзида футболкалар берилади.  Йилнинг энг муҳим баҳсини ўтказиб юборманг!  
Киритилди: 28.10.2018 09:24. Ўқилди: 6239 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 13 26
2 ОКМК 13 23
3 Сўғдиёна 13 23
4 Андижон 13 19
5 Навбаҳор 13 19
6 Олимпик 13 19
7 Нефтчи 12 19
8 Пахтакор 12 19
9 Сурхон 13 16
10 Қизилқум 13 15
11 Динамо 13 14
12 Локомотив 13 10
13 Бунёдкор 13 8
14 Металлург 13 7

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
1-0
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

01.07.2024. Суперлига. 5-тур.
19:30
Нефтчи
-:-
Пахтакор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.