Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Омад поезди»нинг энг охирги вагонига улгурган йўловчи

"Пахтакор" Игорь Сергеев билан шартнома тузмаганидан кўпчиликниниг хабари бўлса керак. Ҳозирда футболчи ва «Навбаҳор» ўртасида музокаралар кетмоқда. Айни вақтда Сергеев ўз-ўзини енга олиши учун унга мухлислар ишончи ва кўмаги зарур. Ўз ватида юртимизда биринчи рақамли ҳужумчи бўлган Сергеев далдага муҳтож...

Даниел Гуиза исмини кўпчилик эшитмаган бўлса ҳам керак...

Даниел ўзига тўқ оилада туғилиб ўсган, ҳаётда ками йўқ бир йигит эди. Футбол унинг ҳаётини маъноси эди десак, адашмаган бўламиз. У ҳаваскор жамоаларда ўйнаб юрар, футбол билан жиддий шуғулланмасди. Даниел ўз футболчилик карьерасини 1999 йилда испаниянинг қуйи дивизионларида бошлайди. То 2007 йилга қадар деярли ўнга яқин («Хересе», «Рекреатива», «Мурсия», «Барселона Б»...) жамоани алмаштиради. У футболга ҳеч ҳам жиддий қарамас, шунчаки бир хоббидек шуғулланар эди. Унинг ўша даврлари ҳақида эслаган онаси: «Дани шунчаки ишёқмас болакай эди. Ҳеч нарсага масъулият билан ёндашмас, эътиборсиз инсон эди», — деган эди. Ҳақиқатан ҳам ўша пайтлар Даниел тунгги клуб ва барларниниг доимий мижози эди. Токи ҳаёт чархпалаги уни «Мальорка» жамоасига олиб келмагунича.

У мавсум олдидан футболчиларни таништирув маросимига келган мухлисларни кўриб бироз ҳайратланади. Қуйи дивизионда мухлисларсиз ўйнашга ўрганиб қолган футболчи учун бу ёқимли ҳис эди...

Гуиза «Мальорка» жамоасидаги дебют ўйинида гол уришга муваффақ бўлади. У ўша даврлари эслаб: «Худди терма жамоа сафида тургандек қувонгандим», — деган эди. Гуиза ич-ичидан сезади бу мухлислар учун ўйнаш керак... У ҳамма ёмон одатларни йиғиштириб, ўз устида ишлашни бошлайди. Мураббийлардан қўшимча машғулотлар сўраб, ишга киришиб кетади. Бунга сайин мухлислар олқишлари, унинг уйига юборилган гуллар, эҳ-ҳе футболчи «Мальорка»нинг юлдузига айланади. Тан олиш керак, ўша мавсум Даниел Ла Лига тўпурари бўлади — 26 та гол ва 6 та ассист. Фантастик кўрсаткич. «Мальорка» эса чемпионатда 7-ўринни қайд этади. Гуизанинг меҳнатлари самараси ўлароқ, уни Испания термаси сафида Евро-2008га олиб кетишади...

Қаҳрамонимиз ўша мусобақада нафақат иштирок этади, балки голлар уришга эришади. Ва испан халқи узоқ кутган чемпионлик билан юртига қайтади. Орадан кўп ўтмай, «Фенербахче» уни ўз сафига нақ 14 млн. евро эвазига қўшиб олади...

Даниел «омад поезди»нинг энг охирги вагонига чиқиб олишга улгурди. У набираларига мақтаниб айтиб бера оладиган ишларни кечроқ бўлса ҳам қилишга улгурди. Мухлислар олқиши ва ишончи қанчалар кучли куч эканининг яна бир ҳаётий исботи.

Мен журналист сифатида Игорь Сергеевни «Навбаҳор»га ўтишини чин юракдан хоҳлайман. Ҳозир Игорнинг ҳам омад поезди тобора узоқлашиб кетмоқда. Унинг охирги вагонлари яқинлашиб келмоқда. Сергеевни «Навбаҳор»нинг мухлислари қучоқ отиб кутиб олишса, унга ишонишса, олқишлашса, у албатта, сўнгги вагонга чиқиб олиши мумкин.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

 

Киритилди: 21.12.2018 19:29. Ўқилди: 10842 марта. Фикрлар: 10 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
ОКМК
4-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.