Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Азиз Турғунбоевнинг «Пахтакор»га трансфери нега барбод бўлди? (сабаблар)

Кеча, 1 январь куни “Пахтакор” футбол клуби ярим ҳимоячи Азиз Турғунбоев “шерлар” билан икки йиллик шартнома имзолагани ҳақида расмий хабар тарқатди.

Лекин бироз вақт ўтгач, Азиз Турғунбоевни тарбиялаган “Навбаҳор” клубининг Telegram’даги расмий каналида футболчининг шартномаси якунланмагани ва у Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Сариков билан учрашгани ҳақида пост эълон қилинди.

“Футболчи Азизбек Турғунбоевни "Пахтакор" клуби билан шартнома имзолаганлиги ҳақида турли ОАВларда хабар тарқалди. Азизбекни "Навбаҳор"  билан амалдаги шартномаси мавжуд.  2018 йилги чемпионат якунига  етгач бир қатор футболчилар билан амалдаги шартнома муддатлари узайтирилган.

Турғунбоев билан ҳам амалдаги шартнома узайтирилиб, 2020 йилгача амалда бўлади. Шу сабабли Турғунбоевни "Навбаҳор" футболчиси дейишга асосларимиз бор”, дейилади “Навбаҳор” эълон қилган постда.

Ишончли манбанинг тасдиқлашича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровнинг аралашувидан кейин Азиз Турғунбоев “Пахтакор” билан тузган шартномасини бекор қилиб, “Навбаҳор”да қоладиган бўлган.

Ярим ҳимоячи ушбу воқеалардан сўнг интервью бериб, Азиз раҳбарлар ва мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилганини тасдиқлади.

“Пахтакор” билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, якуний қарорим “Навбаҳор”да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш.

Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар ва мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим”, деган Азиз Турғунбоев.

Шунингдек, поплик футболчининг қўшимча қилишича, “Пахтакор” билан тузилган шартномаси борасида ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

“Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. “Навбаҳор” раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. “Пахтакор” раҳбарияти мени тўғри тушунади деб умид қиламан. Эътибор қилиб жамоага таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман.

Аммо, юрагим “Навбаҳор”да. Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, яна “Навбаҳор”да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман”, дея масалага ойдинлик киритган Турғунбоев.

Шу тариқа, Азиз Турғунбоевнинг “Пахтакор”га трансфери ҳоким аралашуви ва амалдаги шартномаси якунланмагани ҳамда клубнинг фидоий мухлислари уларнинг ҳурмати сабаб барбод бўлган.

Акмалхон Эшонхонов

Киритилди: 02.01.2019 11:27. Ўқилди: 10130 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 12 23
2 Насаф 11 22
3 Сўғдиёна 12 20
4 Навбаҳор 11 19
5 Нефтчи 11 18
6 Андижон 12 16
7 Пахтакор 11 16
8 Олимпик 12 16
9 Сурхон 13 16
10 Динамо 12 14
11 Қизилқум 12 12
12 Локомотив 12 9
13 Бунёдкор 12 8
14 Металлург 11 6

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.06.2024. Суперлига. 12-тур.
20:00
ОКМК
4-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

27.06.2024. Суперлига. 13-тур.
20:00
Пахтакор
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.