Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Евгений Валицкийни табриклаймиз!

Бугун ўзбек футболи учун катта ҳажмда иш бажарган инсон Евгений Валикий 90 ёшга тўлди.

Евгений Борисович турли йилларда ўзбек футболига кўплаб истеъдодларни тайёрлаб берган.

Евгений Валицкий футболчилик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак”, “Труд” жамоаларида ўтказган. 1961 йилдан бошлаб эса мураббийлик соҳасида хизмат қилиб келган. Тошкентнинг СКА, “Сокол” жамоаларида тажрибасини бойитди. Айнан “Сокол” жамоаси билан Қуролли Кучлар кубогини қўлга киритгач, 1963 йилги мавсумнинг “Пахтакор” стадионидаги очилиш учрашувида 60000 томошабин кўз ўнгида Евгений Валицкийга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони топширилган.

Евгений Борисовичнинг саъйи ҳаракатлари билан “Нефтяник” (Фарғона), “Наримановец” (Хоразм), “Соҳибкор” (Ҳалқабод) жамоалари собиқ Иттифоқ биринчиликларида ўз ўрни, мавқеига эга бўлган. Жуда кўплаб шогирдлар етиштирди. Улар орасида ўз жамоаларига садоқат кўрсатган Юрий Саркисян, Рустам Мирсодиқов сингари мутахассислар бор.

Валицкий клублардаги мураббийлик фаолияти бўйича ҳам айтишга арзигулик ютуқларга эришган. 1999 йили Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоаси билан Ўзбекистон чемпиони бўлган. Собиқ иттифоқ йилларида “Пахтакор” ва “Нефтяник” клубларида муваффақиятли ишлаган.

Турли йилларда у “Пахтакор” (Тошкент), “Спартак” (Андижон), “Спартак” (Қозоғистон), ”Нефтяник” (Фарғона), ”Лада” (Тольятти), ”Наврўз” (Андижон), “Дўстлик” (Тошкент вилояти) клубларида мураббийлик қилган. Геннадий Красницкий, Стадник, Биродар Абдураимов, Юрий Пшеничников, Аҳрол Иноятов сингари афсоналарни ўзбек футболига етказиб берган инсон айнан Евгений Борисович ҳисобланади. "Пахтакор" футбол клуби 90 ёшга тўлиши муносабати билан Евгений Валицкийни табриклайди ва унинг клубимиз, ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради.

Киритилди: 15.01.2019 22:58. Ўқилди: 1987 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.