Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Расман! Достон Ҳамдамов ҳам «Пахтакор» клубига ўтади

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттиради. Трансфер ҳуқуқи Маҳачқалъанинг “Анжи” клубига тегишли бўлган бу футболчи яқин вақтлар ичида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби сафига қўшилади. 

Футболчининг маълум қилишича, у “шерлар” билан 2 йиллик шартнома имзолайди ва янги клубида 17-рақамли футболкада тўп суради. Айни вақтда “Анжи” Кисловодск шаҳрида 27 нафар футболчи билан йиғин ўтказмоқда, улар орасида Ҳамдамов йўқ. У айни вақтда, Осиё Кубогидан кейин Тошкентга қайтган. Яқин вақтлар ичида томонлар трансфер ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда. 

Айни вақтда 22 ёшда бўлган Достонбек Ҳамдамов футболчилик фаолиятини Сирдарёнинг “Янгиер” клубида бошлаган, кейин “Бунёдкор” академиясига ўтган. У 2014 йилда “қалдирғочлар”нинг асосий таркибида дебют қилган ва жамоада 3 мавсум давомида тўп сурган. У бу давр мобайнида жамоа учун 82 ўйин ўтказиб, 33 гол урган, жамоа билан бир марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. "Анжи" 2018 йил баҳорида уни ўз сафига қўшиб олган ва у билан 1,5 йиллик шартнома тузганди. 

Достонбек Ҳамдамов 2013 йилда Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоси бўлган, 2014-15 йилларда Ўзбекистон ёшлар жамоасида, 2016 йилдан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида мамлакат шарафини ҳимоя қилган. 2016 йилда миллий терма жамоага чақирилган. У 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этилганди. 

“Пахтакор” бундан олдинроқ “Бунёдкор”нинг собиқ футболчилари Акром Комилов ва Сардор Собирхўжаев, шунингдек, “Навбаҳор”дан Азиз Турғунбоевни ўз сафига қўшиб олганди.

Киритилди: 23.01.2019 12:36. Ўқилди: 9778 марта. Фикрлар: 15 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 ОКМК 11 20
2 Насаф 10 19
3 Навбаҳор 10 18
4 Нефтчи 10 18
5 Сўғдиёна 11 17
6 Пахтакор 10 16
7 Андижон 11 15
8 Динамо 11 13
9 Сурхон 11 13
10 Олимпик 10 12
11 Қизилқум 11 11
12 Локомотив 11 9
13 Бунёдкор 11 7
14 Металлург 10 6

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

16.06.2024. Суперлига. 11-тур.
20:00
Пахтакор
0-0
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.