ОЧЛ. «Пахтакор» ва АГМКни жиддий синов кутиб турибди

Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" ва Олмалиқнинг "АГМК" жамоалари Осиё чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичида майдонга тушишади.
Тошкент вақти билан соат 15:00да "Пахтакор" жамоаси Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасига қарши баҳс олиб борса, соат 16:00да "АГМК" жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби билан куч синашади.
ОЧЛ-2019, 2-саралаш босқичи
12 февраль. Тошкент. "Пахтакор" стадиони, 15:00.
"Пахтакор" - "Эйр Форс"
Ҳакамлар: Ким Хи Гон, Пак Санг Жун ва Пак Кюн Ён (учаласи Жанубий Корея)
ОЧЛ-2019, 2-саралаш босқичи
12 февраль, Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 16:00.
АГМК – “Истиқлол”
Ҳакамлар: Ким Донг Жин (Жанубий Корея), Лакриндис Жорж, Райан Марк Галлахер (иккиси Австралия), Дмитрий Машенцев (Қирғизистон)