Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Достон Ҳамдамов: «Рақобатдан қўрқмайман!» (интервью)

Кўпчилик футбол мухлисларимиз Достон Ҳамдамовнинг «Пахтакор» сафига келиб қўшилганига ҳайрон бўлган бўлса, ажаб эмас. Шу ва бошқа саволлар юзасидан футболчини суҳбатга тортдик. Қувонарлиси шундаки, Достон Ҳамдамов биз учун вақт топиб, илтимосимизни ерда қолдирмади.


— Россияда ўтказган мавсумингиз ҳақида нима дея оласиз?
— Тўғриси, ўзимни синаб кўриш учун «Анжи»га ўтган эдим. Ўзимни синаб кўрдим. Менга бу чемпионат ёқди. Шунчаки, айрим сабабларга кўра ортга қайтишга мажбур бўлдим.

— Россия премьер-лигасидан сўнг Ўзбекистон ички чемпионатида тўп суриш карьерангизда «ортга қадам»дек кўринмаяптими?

— Йўқ. Мен бу фикрга қўшилмаган бўлар эдим.

— «Анжи» бош мураббийи билан алоқаларингиз яхши эдими?
— «Анжи» ҳақида менда фақат яхши таассуротлар қолди. Мураббийга келсак, ҳеч қандай муаммо ва келишмовчиликлар бўлмади. Аввалига 1-2 та учрашувларда асосий таркибда тушдим. Кейин эса захирага олиндим.

— Унда нега жамоани тарк этдингиз?
— Тўғрисини айтсам, мураббийнинг янги тактикасига мос келмадим. Мени ҳар хил позицияда синаб кўрди. Янги позициялардаги ўйинларимдан ўзимни ҳам кўнглим тўлмади. Балки, шу сабаб кетгандирман, лекин Тошкентга қайтишни ортга қадам деб ҳисобламайман! Насиб қилса, яна РФПЛда ўйнаш ниятим бор.

— Нега айнан «Пахтакор»?
— Тўғри, таклифлар бор эди. Мен учун энг қулай вариянтни «Пахтакор» таклиф қилди ва мен буни қабул қилдим.

— Тушунарли. Янги жамоангиз ҳақида гаплашамиз. Ҳар бир клубда лидер футболчилар бўлади. Бу жамоада кимни етакчи сифатида кўрсата оласиз?
— Ҳеч кимни кўрсата олмайман.Бизда лидер йўқ. Арвеладзе жамоавий ўйинни йўлга қўймоқда. Биз бир жамоамиз ва доим бирга ҳаракат қиламиз.

— «Пахтакор»да сизнинг қанотингизда Ўзбекистоннинг энг иқтидорли футболчилардан бири Жасур Яхшибоев топ сурмоқда. Рақобатдан чўчимайсизми?
— (кулади) Тўғри, иккаламиз бир позицияда ҳаракат қиламиз. Жасур билан анча йиллардан бери биргамиз. Мен бу вазиятга бошқачароқ ёндошган бўлар эдим. Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Бу иккимизга ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайман ва мен рақобатдан қўрқмайман.

— Осиё Чемпионлар лигаси саралаши учун кечган  курашнинг биринчи учрашувида «Эйр Форс» жамоаси устидан ғалаба қозондинглар. Иккинчи учрашувдаги рақиб анча жиддий. «Пахтакор» бу учрашувга қандай тайёрланмоқда? Рақибингларни ўрганиб чиқдингларми?
— Тўғри, бу сафарги рақибимиз аввалгисидан анча кучли. Мураббийлар штаби  алоҳида режа тузишган ва шу режа асосида рақибни ўрганяпмиз.

— Шота Арвеладзе ҳақидаги таъсурот ва фикрингизни бир сўз билан ифодаланг.
— Ҳмм… Чинакам европалик мураббий!

— Айнан шу савол, фақат Эктор Купер ҳақидаги фикрингиз.
— Ҳмм… (ўйланиб) Уни бир сўз билан тасвирлаш қийинроқ экан.  У ўзига яраша кучли ва тактик мураббий.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди.

Киритилди: 16.02.2019 15:31. Ўқилди: 4957 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:00
Пахтакор
1-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.