Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» Бабаян ҳужжатларни сохталаштирганини тасдиқлади

Самвел Бабаян ўзбек футболига қайтгани катта шов-шувларга сабаб бўлди. Kun.uz мухбири мутахассиснинг футболга қайтиши, унинг дисквалификацияси ва клубда олиб борилаётган ишлар борасида суҳбатлашиш учун «Пахтакор» клуби бош директори Дмитрий Адисман билан учрашди.

Смотрите полную версию эксклюзивного интервью с генеральным директором «Пахтакора» Дмитрием Адисманом завтра на сайте Kun.uz.

Маълум бўлишича, «Пахтакор»нинг янги раҳбарияти Бабаян вақтида юзага келган ҳужжатлар борасидаги муаммоларни бартараф этган.

«Ҳа, бизнинг Бабаянга саволларимиз бор эди ва уларни мураббий билан учрашувлар чоғида ҳал қилдик. Муаммо клубнинг ёшлар жамоасидаги футболчиларнинг ҳужжатлари билан боғлиқ эди», - дейди Адисман.

Муаммо тарихи
2018 йил 15 январь куни ЎФФ ижроия қўмитаси (эндиликда ЎФА) Бабаянни бутун умрга футболдан четлаштирган эди. Сабаб сифатида Бабаяннинг «Пахтакор»да футболчиларнинг ҳужжатларини сохталаштиргани келтирилганди. 

«Бабаян клубда раҳбарият ўзгаришини билгач шартномаси 2018 йилгача бўлган футболчиларнинг ҳужжатларини 2017 йилгача қилиб ўзгартирган. Бу орқали йил сўнгида эркин агентга айланган футболчиларни бошқа клубларга юбориш орқали пул ишлашни мақсад қилган»,- дейилганди хусусан ижроия қўмитаси баёнотида.

Бироқ кейинчалик маълум бўлдики, Бабаяннинг дисквалификацияси икки ҳафта ўтиб бекор қилинган. Бунга сабаб сифатида мураббийнинг терма жамоадаги фаолияти давомида кўрсатган ватанпарварлиги келтирилган. Бу ҳақда Бабаяннинг ўзи Kun.uz’га маълум қилган.

26 февраль куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби Бабаянни клуб президенти Мансур Ражабовга маслаҳатчи этиб тайинланди.

«Менинг ягона хатом шу бўлдики, вақтида мухлисларга ўз қарорларимни тушунтириб бермадим. Аган нима учун бу эмас, мана бу футболчилар ўйнаганини тушунтириб берганимда, менга бунчалик катта босим бўлмасди»,- деганди Бабаян Kun.uz билан суҳбатда.

«Пахтакор»нинг реакцияси

Дмитрий Адисман 2017 йил май ойида «Пахтакор» директори бўлди. «Жамоани қабул қилиб олганимизда 90 фоиз футболчиларнинг шартномалари йил охирида якунига етарди. Биз ҳар бир футболчи билан алоҳида ишлаб, юридик муаммоларни бартараф этдик. Ҳозир бизнинг Бабаянга эътирозимиз йўқ. У билан боғлиқ муаммоларни учрашиб ҳал қилганмиз. Агар уни «Пахтакор»га олиб келганимизда балки мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкин эди»,- дейди Адисман.

Киритилди: 11.03.2019 20:11. Ўқилди: 8598 марта. Фикрлар: 12 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.