Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шарҳловчилик ёки «Пахтакор»-«Насаф» ўйинидаги оғир ҳолатлар ҳақида

Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманида айтган гаплари барчага бирдек таъсир қилди. Чиндан ҳам, ёш авлодни йиғлатиб қаёққача бормоқчимиз? Бу йиғилар қаердадир ушлаб қолиши, асорати бошқа ерда, каттароқ турнирларда сезилишини наҳотки аччиқ тажрибамиздан билмасак, наҳотки унутган бўлсак? Ахир, ҳаммамиздан юқорида турган Ҳакамнинг барчадан-да адолатли ҳукмидан четлаб ўтишга чорамиз йўқку. Ҳа, мана шуниси оғриқли масала. Шуниси ёмон.

Майли, келинг, ҳозир мен шарҳловчилик қисмати ҳақида гапириб берай сизга.

«Суюнчи» фильмида муаллиф антиқа ёндошувлари билан мени ҳайратга солган. Айниқса, Анзират ҳола кўприк қурдирган ва раис одамлардан ҳоли жойда: «Яхши қилибсиз-у, лекин биз билан бир маслаҳатлашсангиз бўларди», деб мутахассисларнинг аралашувини ўртага қўйгани ва унга бош қаҳрамоннинг: «Шунақа қилмасам, ётаверарди-да», мазмунидаги жавоби икки томоннинг-да позицияси тўғрилигини кўрсатади. Ростдан ҳам иккиси бир-бирига қарши гапираяптию, лекин ўзларининг тарафидан тўғри ёндашишяпти.

Шарҳловчилик соҳасини ўша Анзират ҳоланинг ролига ўхшатаман. Шарҳловчи росмана мутахассис эмас — футболчи бўлмаган, мураббий даражасида футболни тушунмас, аммо шарҳ давомида гапирмаса, ўйин давомида футболчиларнинг хатти-ҳаракатини ўзи билганича таҳлил қилиб бормаса, бўлмайди. Муаммони ечиш учун уни вақтида айтиш керак кўпинча.

Шарҳловчилик соҳасининг янада қизиқ томони шуки, футболчиларнинг ўйинига баҳо бериш, мураббийларнинг тактикаларини бемалол таҳлил қилиш билан бирга футболчиларга ҳакам бўлиб турганларнинг устидан-да ҳакамлик қила олади. Зўр-а?! Бир ҳакам менга: «Футболчиларнинг қисмати бизнинг қароримизга, бизнинг фаолиятимиз эса, кўпроқ сизларнинг гапингизга боғлиқ», деганди. Рост. Ҳакам ўз қарори билан ўйинга қандай таъсир ўтказса, шарҳловчиники ҳам шу даражада. Баъзан кўпроқ бўлса бор, кам эмас.

Лекин шарҳловчилик бошқа томондан ўта мураккаб соҳа — жамоаси учун ёниб куядиган ишқибозлар ва ҳиссиётни бир четга суриб қўйиб таҳлил қиладиган мутахассислар ўртасида жон сақлаши керак. Мухлислар гапини эътиборга оламан, деб шарҳласа, ҳакам қарорлари масаласида ҳиссиётга берилиб кетиши ва жанжалли воқеага сабаб бўладиган даражадаги хатога йўл қўйиб қўйиши мумкин (бу хатони тўғрилаб бўлмайди кейин). Мутахассисона ёндошиб, ҳакамнинг қарорини ҳакамлар билан ишловчи қўмитага ҳавола қилса ва хатони ўйин пайти эмас, учрашув тугагач излашни маъқул кўрса, мухлислар наздида қўрқоққа айланади. Аслидаям шунақами?

Мен кўпроқ мухлисларнинг фикрига қулоқ соладиган ва мутахассислар билан тортишиб юрадиган шарҳловчилар тоифасига кирсам керак. Эҳтимол, шу боис ижтимоий тармоқларда менга оид тарқалган асосий шарҳ парчалари ўта ҳиссиётли вазиятлардан олинган. Ҳаттоки хатоли гаплар бўлса ҳам, ҳурмат қилишади ўша гапларни.

Оддий мисол: ўтган йили ОКМК – «Пахтакор» ўйинида Цейтлин майдонда биргина огоҳлантирилган Музаффаровга иккинчи сариқни бериб чиқариб юборган вазиятини мен ўйиннинг охирги ўн дақиқаси давомида тинмасдан нотўғри таҳлил қилиб ўтирганман. Учрашувнинг охиригача танқидлар ёмғирини беаёв ёғдирганман. Вазиятни тўлалигича билганимдан сўнг, «Рефери-тайм» кўрсатувида хатомни тан олиб, узр ҳам сўрагандим. Қизиқ томони, ўша ўйиндаги шарҳимдан мухлислар рози бўлишган. Кўпларининг наздида мен барибир ўйинга тўғри ёндошган ва ҳакамнинг ҳаракатларини танқид қилиб тўғри қилганман, қизиғ-а?!

Бугун «Пахтакор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасида ўтган учрашувни «Спорт» телеканали орқали жонли шарҳлаб бордим. Сўнгги беш дақиқага қадар ҳеч қандай қийинчилик бўлмади. Аммо охирги дақиқалар масъулияти...

Ҳа, бугун тескариси бўлди. Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамларнинг қарорини мен тушунишга уриндим, бирдан хулосалар беришга шошилмадим. Лекин мазкур ҳолатларда ҳам ён чизиқ ҳакамларининг уч-тўртта очиқ хатолари айтилди, бош ҳакамнинг Яхшибоевга иккинчи сариқ карточкани бериши лозимлигини бот-бот такрорладим. Кремец гол урган вазиятда ҳам такрорий лавҳаларни кузата туриб: «Пахтакор» сардори «агар тўпни Бикмаевдан қабул қилиб олган бўлса, ундан олдиндалигини, бу эса оффсайдлиги»ни айтдим. Фақат, бу олдинги шарҳларимдан фарқли равишда ўта аччиқ тил билан эмас, оддий, ўртада турган одамнинг гапи бўлиб чиқди. Нега, биласизми?

Мен ўша лаҳзада бошқа нарсани ўйладим: баъзи футбол қоидаларида хато қилиб нотўғри хулоса чиқаргандан кўра, ўйин тугагач совиган бош билан таҳлил қилганим яхшироқ, деб ҳисобладим ва биринчи марта шундай қилганимдан, қила олганимдан хурсанд бўлдим. Чунки боя айтганимдек, ўта ҳиссий одамман. Баъзан таҳлилсиз ҳам қатъий фикр билдиришга ўрганганман. Қўрқмайман.

Ҳозирги вазиятим эса, ўта зарур эҳтиёткорлик бўлди, холос. Аслида шарҳ давомида ҳакамларнинг хатосини айтиб борганим учун виждоним олдида тозаман. Бу — биринчидан. Иккинчидан, баъзи «Пахтакор»ни ёмон кўрадиган мухлисларнинг жаҳл аралаш билдираётган фикрлари давомийлигини, бу гаплар олдин ҳам кўп бўлганини биламан. Муҳими, мен бугун биринчи марта мухлисларга ҳам, мутахассисларга ҳам яхши кўринишни истамадим, биринчи марта — бунақаси ҳеч бўлмаганди. Ўзим бўлмоқчи бўлдим ва эпладим.

Аммо... қаршилик ёш йигитларнинг кўз ёшини унута олмаяпман. Ўйинда суперҳаракатлари билан тенгқури — Жасур Яхшибоевни кўз очиришга йўл қўймаган ва охир-оқибат очиқча, ожизона тўхтатилган Ислом Кенжабоев жароҳатланган ҳолида ҳам ўйинни давом эттиришга уринганини, кейин алам билан захирага олинганини, тиббиёт ходимлари ўйин охиригача унга ёрдам беришганини, ҳали бу жароҳат жиддий бўлиб чиқишини ўйлаб, жуда алам қилди. Шу ҳолатни рўй бергунча қўйиб берган одамлар инсоний фактор билан хато қилган бўлишса ҳам қани эди, афсус.

Ва охиридаги хулосам: ўйин тугагач, Шота Арвеладзе ва Рўзиқул Бердиев бир-бири билан кўришганида, уларнинг нигоҳи эътиборимни тортди: грузиялик мутахассиснинг нигоҳи ютқазган одамни, ўзбек мураббийининг нигоҳи ғалаба қозонган одамни ифода этарди. Ўзи шунақа бўлди, шекилли-да?!

Хайрулла ҲАМИДОВ

Киритилди: 06.04.2019 00:03. Ўқилди: 14820 марта. Фикрлар: 48 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 52
2 ОКМК 24 41
3 Сўғдиёна 24 40
4 Навбаҳор 24 39
5 Пахтакор 24 38
6 Нефтчи 24 37
7 Сурхон 24 33
8 Динамо 24 29
9 Қизилқум 24 27
10 Андижон 24 26
11 Олимпик 24 25
12 Бунёдкор 24 24
13 Локомотив 24 21
14 Металлург 24 17

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

09.11.2024. Суперлига. 24-тур.
16:00
Навбаҳор
5-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.