Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Пахтакор» ўйин сўнгида мағлубиятга учради

Осиё чемпионлар лигасининг "D" гуруҳида иштирок этаётган "Пахтакор" бугун Қатарнинг "Ас-Садд" клуби меҳмони бўлиб, аламли тарзда мағлубиятга учради.

Хави бу сафар ҳам ўз сўзини айтди. У баҳснинг 10-дақиқасида жарима зарбасини ажойиб тарзда голга айлантирди. Қувватов фақатгина томошабин вазифасини ўтаб берди.

Ўтказиб юборилган голдан кейин пахтакорчилар ташаббусни ўз томонларига оғдириб, доҳаликлар дарвозаси томон босимни оширишди. Уларнинг саъй-ҳаракатлари 30-дақиқада ўз самарасини берди. Бурчакдан етказилган узатмани Кримец бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимда устунлик тўлалигича "Ас-Садд" томонида бўлган бўлса, Арваледзе шогирдлари ҳимояланишга мажбур бўлишди. Айниқса, Хави томонидан йўлланган иккита ўта хавфли зарбаларни дарвозабонимиз бартараф этишга муваффақ бўлди.

Ўйин дуранг сари яқинлашаётган эди. Аммо ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида ҳимоячи Шерзод Аъзамов рақиб футболчилари қуршовида бўлишига қарамай, уларни алдамоқчи бўлди ва тўпни йўқотди. Хавининг пасидан кейин Боғдод Буниджа яккама-якка вазиятга чиқди ва дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Пахтакор" ушбу мағлубиятдан кейин жадвалда 3-ўринга тушиб қолди.
 
ОЧЛ. "D" гуруҳи, 4-тур
"АС-САДД" - "ПАХТАКОР" 2:1 (1:1)
Голлар: Хави (9), Боғдод Буниджа (87) — Егор Кримец (30)
Огоҳлантиришлар: Габи (40), Ҳамид Исмоил (58) — Драган Черан (20), Санжар Қувватов (32), Одил Ҳамробеков (36), Достон Ҳамдамов (69), Егор Кримец (89)
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Фаррух Сайфиев, Егор Кримец (С), Шерзод Аъзамов, Ҳожиакбар Алижонов, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Игорь Сергеев 88), Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достон Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев 84), Марат Бикмаев (Жавоҳир Сидиқов 62)
"Ас-Садд": Саад аш-Шийб, Абдулкарим Ҳассан, Ҳамид Исмоил, Ториқ Салман, Буалим Хухий, Салим ал-Ҳажрий (Жун Ву Йонг 79), Хави (с), Габи, Али Асадилла (Ёсир Исо 66), Ҳасан ал-Ҳайдос, Бағдод Бунайжа
Бош ҳакам: Жумпей Иида (Япония)

Киритилди: 22.04.2019 22:56. Ўқилди: 5674 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.