Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тиаго Безерра: «Паловнинг мазаси оғзимда қолган»

Жорий мавсум Осиё Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, стадионга минглаб мухлисларнинг қайтишига сабабчи бўлаётган «Пахтакор» жорий йил бошида таркибда катта йўқотишларга учраганди. Одатдагидек, кетганлар ўрнини тўлдириш мақсадида янги футболчилар жалб этилди.

Жамоани тарк этганлар рўйхатига бевосита назар ташлайдиган бўлсак, Исмоил Гонсалвеш, Тиаго Безерра, Акмал Шораҳмедов каби юлдузларни учратиш мумкин. Айниқса, бразилиялик маҳоратли ярим ҳимоячининг клубдаги ўрни беқиёс эди. Унинг тезкор ҳаракатлари, урган голлари ёш футболчилар учун ўзига хос мактаб вазифасини ўтади. Безерранинг кутилмаганда «шерлар» сафини тарк этиши кўпчиликни ҳайрон қолдиргани рост. Айни дамда Қатарда тўп сураётган футболчи билан боғланиб, ундан юртимизда олган таассуротлари, ўзбек футболи ҳақидаги хулосалари ва бошқа мавзулар юзасидан интервью олдик.

 

- Тиаго, Ўзбекистонда ўтказган бир ярим йил давомида қандай таассуротларга эга бўлдингиз?

- Ўзбекистонда, собиқ жамоам «Пахтакор» сафида ажойиб дамларни ўтказдим. Юртингиз ва самимий инсонлар мен ва оиламга жуда манзур бўлди. Таассуротлар бир олам. Яхши дўстлар орттирдим, мухлислар қалбидан жой олдим. Қисқаси, бари аъло даражада кечди.

- «Пахтакор»ни тарк этишингизни сира кутмагандик...

- Ҳали-ҳамон «Пахтакор»га қайтиб, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнагим келяпти. Аммо бу ҳар бир футболчининг қисматидир. Ўзим учун қарор қабул қилишим керак эди, оилам ва менга Қатар таклифи мақул бўлди. Мухлислар мени тўғри тушунишади, деб ўйлайман.

- Маҳаллий футболчиларимиз хусусида нима дея оласиз?

- Афтидан, 23 ёшгача бўлган термангиз сафида Осиё чемпиони бўлган футболчиларни назарда тутяпсиз. Уларнинг бу даражага келишида фақат омадни рўкач қилмаган бўлардим. Барчалари кучли, маҳоратли ўйинчилар. Агар миллий жамоада ҳам ёшларга имкон берилса, шубҳасиз, Ўзбекистон миллий термаси Қатарда ўтадиган жаҳон чемпионатига йўл олади.

- Ўзбекистондаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Албатта. Юқорида таъкидлаганимдек, Тошкентда ҳаётимдаги унутилмас дамларни, футболчилик давримдаги буюк онларни ўтказдим. Аввалги мавсумимни шунчаки фантастикага қиёслашим мумкин. Энг яхши футболчи, энг яхши тўпурар мақомига сазовор бўлдим. Рости, бундай ютуқларга эришишни тахмин қилмагандим.

- Вилоят жамоаларидан қай бирини алоҳида эътироф этасиз?

- Тошкент клубида тўп сурганимни инобатга олсак, «Пахтакор»дан бошқа муайян бир жамоани ажратиб кўрсатолмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, пойтахтдан ташқаридаги стадионларда, минглаб мухлисларнинг олқиши остида ўйнашдан завқ олдим, албатта. Ўз навбатида, «Локомотив»нинг чемпионларга хос ўйин кўрсатганини алоҳида таъкидламоқчиман.

- Легионер сифатида бир қатор мамлакатлар чемпионатида ўйнагансиз, у ердаги мухлислик даражасидан яхши хабардорсиз. Шу маънода, ўзбекистонлик ишқибозлар улардан нимаси билан фарқланади?

- Юртингиздаги аксарият учрашувлар мухлислар тўла стадионда, ажойиб муҳитда ўтди. Ўз навбатида, «Пахтакор» ишқибозлари ҳам ҳар жабҳада фидойилик намойиш этишди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ижобий натижаларга эришдик. Жонкуярлик бобида ўзбекистонлик мухлислар ҳеч кимдан қолишмаслигини эътироф этишим мумкин. Улар мен учун бебаҳодирлар.

- Дилингизни хира қилган ҳолатлар ҳам юз бердими?

- Деярли бундай вазиятга тушмадим. Муҳими, юртингиз тинч, осойишта. Футболдан ташқари вақтни мароқли ўтказиш учун шароитлар етарли. Боз устига, палов, шашлик каби миллий таомларингизни отам иккимиз севиб истеъмол қилардик. Айниқса, ошнинг мазаси оғзимда қолган.

- «Шерлар»нинг Осиё Чемпионлар Лигаси жорий мавсумидаги иштирокини кузатяпсизми?

- Вақт топишим ҳамоно, иложи борича «Пахтакор»нинг ҳар бир учрашувини кўриб боряпман. Дарҳақиқат, собиқ жамоадошларим ОЧЛда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Қатардаги дўстларимга ҳам Ўзбекистон клубида ўйнаганимни ғурур ва фахр билан сўзлаб бераман.

- Келажакда ўзбек клубларидан таклифлар тушса, қайтармидингиз?

- Албатта. Бунга ҳамиша тайёрман. Агар яхши таклифлар бўлса, кўриб чиқаман, ахир Ўзбекистон энди менга бегона юрт эмас.

Киритилди: 25.04.2019 08:50. Ўқилди: 8547 марта. Фикрлар: 5 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 41
2 ОКМК 18 35
3 Сўғдиёна 19 32
4 Пахтакор 19 29
5 Нефтчи 19 28
6 Навбаҳор 18 26
7 Сурхон 18 25
8 Олимпик 18 21
9 Андижон 19 20
10 Динамо 17 20
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 18 15
14 Металлург 19 14

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.09.2024. Суперлига. 19-тур.
17:00
Металлург
3-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.