Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» ўлим гуруҳидан омон чиқадими?

Ҳозиргина якунланган учрашувда «Шерлар» қийинчилик билан бўлсада, муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу ғалаба футболимиз байроқдор клуби учун ОЧЛ плай-офф учрашувларидаги ўйинларда иштирок этишига имкон яратади. «Пахтакор»нинг гуруҳдан чиқиши учун имконияти қандай? Бугун айнан шу саволга жавоб излашга уруниб кўрамиз

«Ал Саад» ғалаба қозонса…

Бугун Хави бошчилигидаги «Ал Саад» клуби ўз уйида Саудия Арабистонининг «Ал Аҳли» клубини қабул қилади. Ҳозирда гуруҳда 7 очко тўплаган «Ал Саад» бугунги учрашувда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқса, кейинги турда бизнинг «Пахтакор»га анчагина осонроқ бўлар эди. Сабаби, гуруҳимиздаги сўнгги турда Саудияда меҳмон бўладиган «Пахтакор»ни дурранг натижа ҳам 2-ўрин билан плай- офф босқичига олиб чиқади. Меҳмонда дурранг натижа ҳам клубимиз фойдасига ҳизмат қилишини инобатга олсак, «Пахтакор» босимсиз футбол намойиш этишга муваффақ бўлар эди.

«Ал Аҳли» ғалаба қозонса…

Агарда бугун «Ал Аҳли»  меҳмонда 3 очкони қўлга киритса, гуруҳда 9 очко билан пешқадам бўлиб олади. Бу эса, меҳмонда уларга қарши кечадиган учрашувда бизга қийинчилик туғдириши мумкин. Шундай бўлсада, «Персаполис»нинг уйида меҳмон бўлиши кутилаётган «Ал Саад» клуби «Озоди» стадионида осонлик билан ғалаба қозонишига ишониш қийин. Умуман олганда бугунги ва сўнгги турдаги  учрашувларда «Ал Саад» мағлубиятга учрайдиган бўлса, биз «Ал Аҳли» билан бўладиган учрашув ҳисобидан қатъий назар гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаймиз.

Дурранг қайд этилса…

Бу вариянт биз учун энг қулайи бўлса, ажаб эмас. Сабаби, гуруҳда «Пахтакор» ва «Ал Саад» клублари ҳисобида 8 очкодан бўлади ва ҳал қилувчи сўнгги тур учрашуви олдидан клубимиз меҳмонда дурранг натижа эвазига ҳам биринчи ўринни эгаллаши мумкин. Бунинг учун форслар Қатар клубини мағлубиятга учратишлари шарт!

Энг муҳими ҳаммаси ўз қўлимизда!

Бугунги кичик ҳисоб-китоблар шуни айтмоқда-ки, «Пахтакор»нинг кейинги босқичга чиқиш ёки гуруҳда қолиши тўлиқ ўз ўйинларига боғлиқ. Биринчи навбатда, «Шерлар» 6 тур учрашувида ғалаба қозонишлари шарт! Агарда Арвеладзе шогиртлари бу ишни уддасидан чиқа олса, бу гуруҳда биринчи ўринни қайд этишимиз учун анчагина жиддий қадам бўлар эди. Шундай экан, «Пахтакор»дан 6 - турда ғалаба кутиб қоламиз!

Киритилди: 07.05.2019 00:59. Ўқилди: 5877 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.