Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОЧЛ. «Пахтакор» дурангни ва плей-офф йўлланмасини қўлдан чиқарди

"Пахтакор" Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичининг сўнгги турида қийин ўйин ўтказди. Шота Арваладзе шогирдлари Жидда шаҳрида "Ал-Аҳли" клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Ваҳоланки, тошкентликлар ўзлари учун керак бўлган — дурангга эришишга жуда яқин туришганди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларини вакилларимиз жуда яхши ўтказиб, бир нечта хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Аммо футболчиларимиз улардан фойдалана олишмади.

Тайм ўрталарига келиб саудияликлар аста-секин ташаббусни қўлга ола бошладилар. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ устунлик "Ал-Аҳли" томонида бўлди. Баҳснинг 69-дақиқасида Умар ас-Сома қанотдан етказилган узатмани бош билан Қувватов дарвозасига жойлаб қўйди.

"Пахтакор" эса вазиятни ўнглаш учун ҳужумлар ташкил қила бошлади. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганида Черан узатиб берган тўпни Сергеев бўш қолган дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. Ана шу дақиқалар ўтиб бораётганида Абдулраҳмон Ғариб жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади ва жамоасига ғалабани тақдим этди.

Натижада "Пахтакор" 8 очко билан "D" гуруҳида 3-ўринда қолиб кетди. "Ал-Аҳли" эса 9 очко билан плей-оффга йўл олди.

ОЧЛ, "D" гуруҳи, 3-тур
"Ал Аҳли" - "Пахтакор" - 2:1 (0:0)
Голлар: Умар ас-Сома (69), Абдулраҳмон Ғариб (90+2) — Игорь Сергеев (88)
"Ал-Аҳли": Муҳаммад Овайс, Муҳаммад Фатил, Пауло Диаз, Абдуллоҳ Тармин, Абдулбосит Ҳинди, Адерлан Сантос, Юсуф Ҳарби, Салман Мувашар, Абдулфаттоҳ Асири, Хорхе Семедо, Умар ас-Сома
Захира: Босим Солиҳ, Тайсир Жассим, Нуҳ Иброҳим, Айман Алҳулайф, Абдулраҳмон Ғариб, Ҳани Исмоил, Омар Сирож
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Кримец (с), Аъзамов, Алижонов, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Машарипов, Черан, Ҳамдамов, Бикмаев
Захира: Суюнов, Комилов, Аҳмадов, Сергеев, Козак, Синдаров, Симич

Киритилди: 21.05.2019 01:53. Ўқилди: 12729 марта. Фикрлар: 75 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

11.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Олимпик
1-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.