Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Қўқон-1912” – “Пахтакор”: ўзаро ўйинлар тарихидан

Coca Cola Суперлигаси 13-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви 29 июнь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 26 марта тўқнаш келишган.

Ўйинларнинг 5 тасида вакилларимиз зафар қучишган, 14 та баҳсда “Шерлар”нинг қўли баланд келган. Еттита учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 69-37, “Пахтакор” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 22 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг очкоси 49 тани ташкил этади.

Қўқонда ўтган сўнгги бешта учрашув

12.08.2018 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 1:1
06.05.2017 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 1:1
08.08.2016 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 1:1
05.07.2015 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 2:2
02.11.2003 «Қўқон-1912» - «Пахтакор» 3:2

Факт: Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашувда “Пахтакор” футболчилари ғалаба қозона олишмаяпти.

Ҳакамлар
29 июнь куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувини Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Coca-Cola Суперлига
13-тур
29 июнь
ҚЎҚОН-1912 - ПАХТАКОР
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Артём Арутюнов
Комиссар: Александр Давиденко

415-учрашув арафасида

«Қўқон-1912» жамоаси Ўзбекистон чемпионатларидаги 415-ўйинини ўтказиш арафасида турибди. 14-мавсум кучлилар сафида иштирок этаётган қўқонликлар шу кунга қадар 414 та учрашув ўтказишга муваффақ бўлишди.

Шуларнинг 146 тасида жамоамиз ғалаба қозонган. 65 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган. 203 та ўйинда мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 550 – 755. Умумий очколар 503 тани ташкил этади.

Айтганча, Суҳроб Бердиевнинг “Сўғдиёна” дарвозасига киритган иккинчи голи жамоамизнинг миллий чемпионатлардаги 550-голи сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Coca Cola Суперлигаси 13-тур доирасидаги “Пахтакор” билан бўладиган учрашув жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатлардаги 415-ўйини бўлади.

Бошланиш вақтлари
"Қўқон-1912" – “Пахтакор” учрашуви, шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 13-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Учкўприкдаги “Марказий” стадионда соат 17:30да бошланади.

Киритилди: 28.06.2019 08:43. Ўқилди: 2077 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

25.09.2025. Ўзбекистон кубоги. Ярим финал.
18:00
Пахтакор
-:-
Динамо

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.