Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор-Куриловка» жамоаси қандай ташкил этилган?

“Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган “Хотира қанотлари” турнирида “Пахтакор-Куриловка” жамоаси иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев, “Фармак” (Украина) компанияси, Фила Жибровская, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Украина футбол федерацияси, “Пахтакор” футбол клуби, Куриловка қишлоқ қўмитаси кўмаги билан “Пахтакор-Куриловка” жамоаси “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этади.

1979 йилнинг 11 август куни “Пахтакор” жамоаси айнан Куриловка қишлоғи осмонида ҳалокатга учраганди. 2009 йил ушбу қишлоқда “Пахтакор” жамоаси хотирасига атаб ёдгорлик очилган. 2013 йил Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, ўзбек футболи фахрийси Ҳабибулла Абдуалиев ва бир гуруҳ ишқибозлар ташаббуси билан Куриловка қишлоғида “Пахтакор” жамоаси ташкил қилинди. Жамоа зарур спорт ва футбол экипировка ҳамда анжомлари билан таъминланди.

“Пахтакор-79” фожиасига 40 йил тўлиши олдидан 1988 йилги Олимпиада чемпиони Евгений Яровенко “Пахтакор”нинг ўша таркиби ҳақиқий профессионаллардан ташкил топгани, улар бутун Иттифоқ бўйлаб мухлислар ёқтиришганини таъкидлади. Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги илиқ муносабатлар давом этишига умид билдириб, жамоа ҳамиша украиналиклар томонидан эсланиб, ёдгорликка эътибор қаратилиши ҳақида сўзлади.

1983 йил СССР чемпионига айланган Олег Таран Ўзбекистонда доимо уларни илиқ қарши олишганини таъкидлаб, стадион мухлислар билан тўлиб туришини ёдга олди. “Пахтакор” футболчилари маҳоратига доими тан берганини айтиб ўтди.

1988 йил СССР чемпиони бўлган Алексей Чередник “Пахтакор” Ўзбекистоннинг халқ жамоасига айланганини эслаб, ўша жамоадаги кўплаб футболчилар билан терма жамоа йиғинларида бирга бўлганини таъкидлади. Ўша “Пахтакор” собиқ Иттифоқнинг энг кучли беш жамоасидан бири бўлганини эътироф этди.

Киритилди: 02.08.2019 14:41. Ўқилди: 6391 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

11.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Олимпик
1-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.