Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» АГМКга йирик ҳисобда ютқазди

ФИФА кунлари туфайли юзага келган кичик танаффусда АГМК иккинчи назорат ўйинини "Пахтакор"га қарши ўтказди.

Олмалиқда кечган тўқнашувда жамоамиз мураббийлар штаби АГМК Суперлиганинг 19-тур доирасидаги "Динамо" билан бўладиган баҳсга қадар футболчиларда ўйин амалиёти бўлишини таъминлаш ва жамоавий комбинацион ҳаракатларини янада шакллантириб олишни мақсад қилишди. Қизиқарли ва жамоамиз устунлиги остида ўтган биринчи бўлимда битта гол урилди. Бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритган олмалиқликлар Нурматовнинг яқин бурчакдан тўпни дарвозага аниқ йўллагани туфайли ҳисобда олдинга чиқиб олди.

Шундан сўнг танаффусга қадар бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа сафида қатор ўзгаришларга қўл урилди. Унга қадар эса Қосимов шогирдлари таблодаги ҳисобни янада ишончли кўринишга келтириб қўйишга муваффақ бўлди. Иккинчи тайм аввалида захирадан ўйинга қўшилган Элгужа Григалашвили жонбозлик кўрсатди ва жарима майдончаси ичида рақиб ҳимоячиларини алдаб, дарвозабонни ҳам доғда қолдиришни уддасидан чиқди ва Нурматовга деярли бўш қолган дарвозани ишғол этиш имкониятини яратди. Шаҳзод Нурматов эса ўрнини Зафар Полвоновга бўшатиб бериш олдидан учрашувдаги дублини расмийлаштирди.

Учинчи голда эса "Пахтакор"нинг ёш ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган Зафар Полвонов беллашувдаги якуний натижани ўрнатди - 3:0.

АГМК футболчиларига эртага ҳордиқ чиқариш учун дам берилади ва 10 сентябрдан эса яна Дўрмондаги қароргоҳга йиғилиб, Қибрайдаги стадионда "Динамо" билан ўйинга тайёргарлик давом эттирилади.

Назорати ўйини.
8 сентябрь, якшанба
АГМК - "Пахтакор" 3:0
ОКМК спорт мажмуаси, "Марказий" стадион.
Голлар: Шаҳзод Нурматов (21, 58), Зафар Полвонов (88)
АГМК — Суҳроб Султонов - Акмал Шораҳмедов, Игорь Зонич, Сардор Раҳмонов, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Дилшод Жўраев, Миржамол Қосимов - Мурод Тошматов, Шаҳзод Нурматов, Санъат Шихов.
Захирадан майдонга тушганлар: Роман Абдулов, Мирғиёз Сулаймонов, Бобур Юлдошев, Владислав Касминин, Фарҳод Имамов, ҒуломҲайдар Гулямов, Жасур Умаров, Элгужа Григалашвили, Зоҳир Пиримов, Камрон Абдулҳамидов, Зафар Полвонов.
"Пахтакор": Умид Ҳамроев, Алишер Салимов, Шерзод Аъзамов, Владимир Козак, Йўлдошев, Сардор Собирхўжаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Драган Черан, Марат Бикмаев, Ҳусниддин Ғофуров, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Исаков, Саримсоқов, Розиев, Собиров, Ҳошимов, Холматов, Мухторов, Шамсиев, Мирсаидов, Одилов, Абдусаломов.
Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.

Киритилди: 09.09.2019 09:31. Ўқилди: 3940 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

11.05.2024. Суперлига. 7-тур.
19:00
Олимпик
1-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.