Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Андрей Канчельскис: «Аламли мағлубиятга учрадик»

Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ҳамда “Пахтакор” ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар устози Андрей Канчельскис иштирок этди.

–Ютқаздик. “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Уларни чемпионлик билан ҳам табрикласак бўлаверади. Афсус жароҳатлар сабабли Тошкентда ўйнаган 5 нафар футболчилар бугун ўйнай олишмади. Бир футболчини алмаштирса бўлади, лекин 5та бу кўп. Бугун рақибни ғалаба қозонишини истамаган эдик. Аламли мағлубиятга учрадик.

Бугунги кунда жамоа жисмонан ва руҳий томондан “чуқурликда”. Бироқ  йигитларга раҳмат айтаман, улар майдонда бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Рақибда бизда йўқ, кучли захира бор.

Мавсум якунига 7та ўйин қолди. 7та ўйинда 21 очко олишга ҳаракат қиламиз. Ишлашда давом этамиз ва чуқурликдан чиқишга ҳаракат қиламиз.

Қайтараман жамоа чуқур жарликда. Лелин “Ўқинг, ўқинг, ўқинг ва ўқинг” деган бўлса, биз “ишланг, ишланг, ишланг” деймиз. Ишлашда давом жтишимиз керак.

Мухлислар мендан ўзгартириш сўрашди. Аммо мен кимни майдонга туширишим керак эди? Бизда ярим жамоа тайёр бўлади ярими йуқ. Аммо футболни 11 киши ўйнайди.

Жамоадан кетганимдан сўнг Ўзбекистоннинг ўзидан ҳам бир қатор таклифлар бўлди. Аммо ҳоким билан гаплашдим ва жамоага қайтишг ваъда бергандим. Ҳоким жамоа учун кўп қайғуради.

Кимсан “Пахтакор”га голни тайёр совға қилиб бердик. Ёш болаларча хато қилинди. Олтин очкони олишга ҳаракат қилгандик. Бироқ мағлуб бўлдик.

Ҳакамлар ҳақида.

Менимча, бугун ҳакамлар кўп хатога йўл қўйишмади. Мисол учун “Андижон” билан ўйинда эса ҳакамлар кўплаб хатоларга йўл қўйишганди. Ҳакамларга эътирозим йуқ.

Мен кетганимдан кейин бир қатор футболчиларни қўйиб юборишган. Нима учун бундай қилинган билмадим. Йил сўнггида жамоанинг кўплаб футболчилари билан хайрлашамиз. Олдинги мураббийнинг ўз қарашлари бор, менинг ўз қарашларим”,  -дея Канчельскис сўзларини келтирмоқда Stadion.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов.

Киритилди: 16.09.2019 02:08. Ўқилди: 4978 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.