Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Интригасиз чемпионат: кимга қанақа?

Турнинг марказий ўйини ҳисобланган “Навбаҳор”-“Пахтакор” ўйини билан 19-тур ҳам якунланди. Ўйиндан олдин етарлича шов-шув кўтарилди, нафақат ҳар икки клуб матбуот хизматлари, балки футболга ихтисослашмаган айрим медиа тармоқларда ўйин ҳақида турли фикр-мулоҳазалар, интервьюлар, роликлар тарқалди. Бу, албатта, баҳсга бўлган қизиқишни кучайтирди. Ҳар икки клуб ўртасидаги ўйинни бевосита кузатиш асносида кўнгилдан турли ўй-хаёллар ўтди, шу ҳақда ўртоқлашсам.

Интрига
Чемпионат тугашига анча тур қолган бўлсада ким чемпион бўлишини тахмин қилишга тажрибали футбол мутахассиси бўлиши шарт эмас. “Пахтакор” бошқа жамоаларни катта фарқ билан ортда қолдирмоқда. 19-турдан кейин турнир жадвалда 1- ва 2-ўринда бораётган жамоаларни роппа-роса 17 очко ажратиб турибди. Изоҳ ортиқча. Ҳозирданоқ чемпион кимлигини тахмин қилиш қийинмас. Кейинги турлар 2- ва 3-ўринлар учун, катта эҳтимол билан, “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Насаф” ўртасида кечади.

Савия
Марказий учрашувда “Пахтакор”нинг савияси яққол кўринди. Ўйинни шарҳлаётган Ҳайрулла Ҳамидов таъкидлаб ўтди: “Пахтакор”ни енгиш учун камида “Ас-Садд” даражасидаги клуб бўлиши лозим. Бу фикрга қўшиламан. Лекин, афсуски, “Ас-Садд” даражасидаги клуб чемпионатимизда топилмаяпти. Яқин орада чиқишига ҳам кўзим етмайди. Тан олиш лозим, ҳам таркиб, ҳам молиявий имконият жиҳатдан “Пахтакор” суперлигадаги бошқа жамоалардан анча устун. Бошқа клублар бу борада ҳам баҳслаша олишмайди. Демак, “Пахтакор” яққол фаворит!

Танганинг иккинчи томони
Авваллари, “Бунёдкор”, “Насаф”, кейинчалик “Насаф” “Пахтакор”га жиддий рақиб ҳисобланарди. Улар ўртасидаги баҳслар, чемпионатдаги интрига сабаб, анча қизиқарли кечарди. Лекин кейинги вақтларда бу клублар ўз мавқеларини анча бой беришди.

Эрон чемпионати бир-бирига тенг кучли жамоалар баҳсларига асосланган, шунга яраша Осиё чемпионлар лигасида “Истиқлол”, “Пирузи”, “Сепаҳон”, “Зобаҳон”, “Тракторсозий”, “Фулад”... каби жамоаларни кўриб ўрганганмиз. Эронда очко йиғишда “монопол” жамоа йўқ. Натижа эса терма жамоа савиясида яққол кўринади. Эрон миллий термаси кейинги мундиалларда мунтазам иштирок этмоқда. Япония, Ж.Корея ёки Саудия Арабистони чемпионатларида ҳам шундай манзара. Тенг кучли жамоалар чемпионлик учун курашишади. Ушбу мисоллардан сўнг нима демоқчи бўлганимизни англадингиз. “Пахтакор”нинг чемпион бўлишига қаршилик йўқ, лекин, деярли рақобатсиз чемпионат миллий футболимизга фойдами ёки зарар? Терма жамоамиз бундай манфаат топадими ёки йўқми?

90-йиллар бошида Украина терма жамоасини “Динамо” Киев жамоаси асосида ташкил қилиш тажрибаси синалди. Аввалига натижа яхши бўлди. Лекин Украина футболи раҳбарияти бу ғоядан воз кечди. Шу тариқа “Шахтёр”, сўнгра “Металлист” жамоалари кучайди. Ҳозир ҳар уччала жамоа еврокубокларда ўйнашади.

Нима қилиш керак?
Терма жамоа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, суперлигадаги жамоаларнинг савияси бир-бирига яқин бўлиши керак. Шундагина чемпионатга рақобат ва интрига қайтади. Биз Хорватия эмасмиз – терма жамоанинг ўйинчилари Европа топ-лигалари клубларида ўйнайдиган. Терма жамоамизнинг асосини миллий биринчиликда ўйнаётган футболчилар ташкил этади. Суперлигага интрига қайтмас, жамоалар савияси тенглашмас экан, футболимиз ривожи ёки халқимизнинг азалий орзуси – мундиалга чиқиш орзулигича қолиб кетаверади.

Бахтиёр АБДУҒАФУР

Киритилди: 16.09.2019 17:25. Ўқилди: 5407 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 41
2 ОКМК 18 35
3 Сўғдиёна 19 32
4 Пахтакор 18 29
5 Нефтчи 19 28
6 Навбаҳор 18 26
7 Сурхон 18 25
8 Олимпик 18 21
9 Андижон 19 20
10 Динамо 17 20
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 18 15
14 Металлург 18 11

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

17.09.2024. Элит ОЧЛ. .
19:00
Пахтакор
0-1
Ал-Васл

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.