Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Драган Черан «Пахтакор»нинг ҳомийси ким экан, Хави, Эктор Купер ҳақида фикр билдирди

"Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан интервьюсининг дастлабки қисмини эътиборингизга ҳавола қилган эдик. Сербиялик футболчи унда "Насаф"даги фаолияти ҳақида сўз юритган эди. Бу сафар эса Черан "Пахтакор"даги фаолияти ҳақидаги саволларга жавоб беради.

— Сен Хавига қарши тўп сурдингми? Бу «Барселона»даги Хави эдими?

— У ҳақида нима дейишни ҳам билмайман. У чинакам мастер ва афсона! У ўйин давомида марказда туради. Бир қарашда ундан хавф кутмайсан, бироқ қандайдир секундларда у марказдан ёриб киришни бошлайди ва қарабсанки фантастик узатмани амалга ошириб турибди. Унинг ёши нечадалигини билсангда, ундан тўпни олиб қўйишнинг иложи йўқ. Ичингда бу қариядан тўпни олиб қўяман, ҳозир унга бир кўрсатиб қўяй деб ўйлашинг ва унинг ортидан югуришинг мумкин, бироқ сен бошқа у эса бошқа томонга бурилиб кетади. Унинг майдондаги енгил жҳаракатлари, тўп билан муомрлада бўлиши… таърифлашга тил ожиз.

Сербияда «Пахтакор» номи катта нарсани англатмайди. Бу жамоани фақат букмекерлик ўйинларига берилганларгина таниши мумкин?!

— Бу энг кекса, энг совриндор ва энг машҳур клуб. Узоқ йиллар давомида бу жамоа СССР майдонларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келган. Бу жамоа МДҲ кубогида ҳам зафар қучишга ҳам муваффақ бўлган.

Демак, фаолиятингда улкан сакрашни амалга оширибсанда?

— Бу катта ўзгариш деб айта олмайман. Фақат шаҳар ўзгарди, холос. Бундан ташқари, «Насаф»даги бир йўла 6 та жамоадошим мен билан «Пахтакор»га ўтган, боз устига, «шерлар» билан бир неча бор тўқнаш келганим учун уларни ҳам яхши танир эдим. Адаптация билан муаммо бўлмади.

Ҳар ҳолда шаҳар яхшироқ эдими?

— Барча давлатларда бўлгани каби пойтахт қолган шаҳарлардан ажралиб туради. Эндиликда менда аввал бўлмаган имкониятларнинг бир нечта вариянтлар пайдо бўла бошлади. «Насаф»да бор эътибор футболга қаратилган бўлиб, биз асосан клуб лагерида вақт ўтказар эдик. Тошкентда майдон ташқарисидаги ҳаёт ўзгачароқ. У ерда кўнгилочар машғулотлар етарлича топилади. Ўйиндан сўнг, қайси ресторанда тушлик қилиш ҳақида, қайси савдо марказида харид қилишга жамоадошларинг билан суҳбатлашишинг мумкин.

Ўзбек футболчилари ва мураббийларининг савияси қандай?

— Менинг «Насаф»даги устозим чинакам кучли руҳшунос эди. Унинг шогирдлари жуда тезкор ва иқтидорли футболчилар. Асосан ёшларга эътибор қаратадиган мураббийнинг ўйин услубига қойил қолмасликнинг иложи йўқ.

Уларнинг энг кучли футболчиси ким?

— «Ростов»да ўйнайдиган Элдор Шомуродов. Шунингдек, уларда Хитойда Халк ва Оскар билан тўп сураётган Одил Аҳмедов ҳам бор. Қолган футболчилар БАА, Қатар ва бошқа давлатларда тўп суришмоқда.

Терма жамоа-чи?!

— Узоқ давом этган жараёндан сўнг, Эктор Куперни танлашди. У футболчиларни менталитетини ўзгартиришни истаган эди, бироқ… Терма жамоа футболчилари руҳан кучсизроқ, тезда ўйинни ташлаб юборадиган ва катта ўйинлардан қўрқадиган футболчилар. Купер уларга ўхшамагани учун кўп ўтмай маҳаллий мураббийни унинг ўрнига ўтказишди. Улар аслида Карлос Кейрушни исташаётган эди, бироқ Кейрушнинг йилига 7 миллион еро маош сўрагани боис, ундан воз кечишган.

«Бунёдкор» ва Сколлариларнинг даври ҳақида тўхталиб ўтсанг?

— Бу футболдан чинакамига лаззат олиш бўлган. Бутун стадион фақат уларни кўриш учунгина трибуналарни тўлдириб ўтиришган. Ажойиб даврлар деб хотирланади.

Ўзбекистонда футбол қандай статусга эга?

— Уларда турли жанговар курашларга бўлган эътибор жуда катта. Ўзбеклар деярли барча жанг санъатларида кучли саналишади. Футбол эса, жамоавий ўйинлар орасидаги энг томошабопи. У ерда янгидан-янги стадионлар ва академиялар қурилмоқда, бироқ барчаси секин давом этмоқда.

Стадионга қанча одам ташриф буюради?

— Агар бу дерби бўлса, 15-20 минг мухлис. Бошқа ўйинларда 6-7 минг атрофида. Стадионга ташриф буюрувчи мухлисларнинг сони рақиб ким бўлишига ҳам боғлиқ. Шунингдек, мен энг яқин дўстларимдан бири Славко Лукич ҳаракат қилаётган «Навбаҳор»нинг ҳар бир ўйинига 20 минг мухлис ташриф буюради. Наманган Ўзбекистоннинг энг иссиқ ўлкасидир.

«Пахтакор»нинг ҳомийси ким?

— Бош ҳомий Алишер Усмонов. Бу ўзбекистонда туғилган Россияда яшовчи миллиардер. Бундан бир неча йил аввал у «Арсенал» жамоасининг акцияларини 600-700 миллион евро эвазига пуллаб юборган эди. У жамоанинг асосийси ҳомийси бўлса-да, ҳеч қаерда кўриниш бермайди. Клубдаги ўз одами орқали барчасини бошқариб туради. Айни дамда «Пахтакор»нинг бюджети 20 миллион еврога тенг. Эндиликда клуб маркетинг борасида ҳам ривожланмоқда. Сиз яхши тўп сурсангиз, албатта ҳомийлар қидириб келишни бошлайди. Миш-мишларга кўра, клуб тез орада Оби Микел ва Адебайорни жамоага олиб келмоқчи. Бу трансферлар амалга ошадими ёки йўқми билмадим, бироқ Арвеладзе уларни жамоага қўшиб олишни жуда истамоқда.

Бу «Аякс» ва «Глазго Рейнжерс»да фаолият олиб борган Арвеладземи?

— У ўзгача мураббий. Бошқалар сингари тўпни тўхтата олмаганинг учун койимайди. Шота бизни техник ва тактик жиҳатлар борасида ўсишимизни таъминлаш билан оввора. У барчасини ўргатишга ҳаракат қилади. Қачон очилиш, қандай прессинг уюштириш, кам ҳаракат билан рақибни ёпиб ташлаш сингари замонавий футбол сабоқларини бериб келмоқда. Бундан ташқари, у ҳам ёшлар билан ишлашни яхши кўради. Уларнинг аксариятини машғулотлардан сўнг олиб қолиб қўшимча машқлар бажаришга мажбур қилади. Яхши мураббий ва яхши инсон. У «Аякс»нинг ёнидан ўтиб кетмаган, у шу клубнинг бир бўлаги бўлган.

ОАВ ўқишимизча, сизга Ўзбекистон фуқаролигини таклиф қилишган?

— Улар ҳозир ҳам таклифларидан қатъий туришибди. Афсуски, ФИФАнинг янги қарорларига кўра, мен Ўзбекистонда 5 йил истиқомат қилган бўлишим лозим. Улар менга эртага ҳам дипломатик паспортни таклиф қилашади, бироқ ФИФА чинакам муаммо! Ўзбекистонда истиқомат қилаётганимга 3,5 йил бўлди. Таклиф билдиришгани учун бошим кўкка етди. Бу менинг учун чинакам шараф! Шу кунга қадар ҳеч ким мени Эктор Куперчалик қадрламаган. У менга пасспорт беришга тайёр эди. Афсуски, 34 ёшда терма жамоага ёрдам беришим даргумон. Мен бу саволни очиқ қолдирдим. Шу сабаб, нима бўлишини вақт кўрсатади. Айни дамда 32 ёшдаман ва уларга ёрдам беришга тайёрман, бироқ 34 ёшда қандай формада бўлишимни билмайман. Паспортни шунчаки олишдан ҳеч қандай маъно йўқ. Барчаси ҳаққоний бўлишини истайман. Агар 34 ёшда Ўзбекистон либосини кийсам, бу мен учун чинакам шараф!

Айтганча, сиз Ўзбекистондаги энг машҳур серб эмассиз. У ерда Любинко Друлович ҳам фаолият олиб бормоқда?

— Любе айни дамда ОТЖни бошқармоқда. Уларнинг олдига Токио Олимпиадасида иштирок этиш вазифаси қўйилган. Биз у билан тез-тез учрашиб турамиз. Яхши ва меҳнаткаш инсон. Яратгандан уларга ушбу йўлланмани қўлга киритишларини сўраб қоламан. Друлович учун бу жуда муҳим.

«Пахтакор»нинг олдига қўйган мақсадлари қандай?

— 10-февраль санасидан ОЧЛда кураш бошланади. Бизнинг гуруҳда амалдаги чемпион «Ал Ҳилол», «Ал-Аҳли» сингари гранд жамоалар мавжуд. Ўтган мавсумдаги ўйинда 93-дақиқада ўтказиб юборган голимиз учун гуруҳда қолиб кетган эди. Бу мавсумда асосий мақсад ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиш. Ҳомийлар ҳам бизни шунга яраша тақдирлашмоқчи.

Мукофот пулларими?

— Албатта, сен ўзгача ишни амалга оширсанг, бундан улар хурсанд бўлади. Шундай бўлсада, ҳеч қачон қандайдир 1000-2000 долларни деб жамоадаги футболчиларга ёмон кўришни истамаяман. Шу сабабли ҳеч қачон майдонда эгоист бўлмаганман.

У ерда яна қанча қолмоқчисан?

— Билмадим. Ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман. Ҳали бу ҳақида ўйлайдиган даражага келганимча йўқ. Ҳозир ўзим севган иш билан шуғулланаяпман, мамлакатнинг энг кучли клубида тўп суряпман, мени бу ерда яхши кўришади ва қадрлашади. Шундай экан, кетиш ҳақида ўйлашдан наф йўқ. Боз устига, менинг клуб билан тузган икки йиллиш шартномам ҳам мавжуд.

Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлганмиди?

— Мени бир пайтлар «Персеполис» излаган эди. Афсуски, Исроилда тўп сураётганим учун улар мендан воз кечишган. Исроилда бир кун бўлган инсон ҳам Эрондаги ишдан умид қилмаслиги керак.

Ўзбек футболчилари ичида Сербия ўйнаб кета оладигани борми?Жамоадошларингни қай бири билан дўстона алоқадасан?

— Ҳа бор. Бу Машарипов деган йигит. Ишонасизми йўқми у якунланган мавсумда 37 та голли узатма берди. Бу майдондаги натижага таъсир ўтказа оладиган футболчи. Жалол иккита қанотда ҳам бирдек ўйнай олади. Техникаси жуда кучли ва у футболни севади. Ундан тўпнии олиб қўйишни истаган футболчиларни доимо мазаҳ қилгандек кўрмай ўтиб кетадиган одати бор. Яқинда унга шахсан Хавининг ўзи қўнғироқ қилиб, жамоасида кутаётганини маълум қилди. Бу чинкам ютуқ. У айни пайда менинг жамоадаги энг яхши дўстим ҳамдир.

Нима дей ўйлайсан, «Пахтакор» бизнинг жамоаларга қарши қандай тўп сурган бўлар эди?

— Шуниси аниқки, айни дамдаги «Пахтакор» «Партизан» ва «Звезда»ни ҳам ютишга қодир, "Партизан"дан фарқли ўлароқ, «Звезда» янги мавсумда хорижлик футболчиларга кўпроқ ишонмоқда. Биз бу «Звезда»ни мағлуб этган бўлардик.

«Звезда» ва «Партизан» жамоалар ўртасидаги учрашувни томоша қиласизми?

— Албатта, бўлмасамчи. Барча серблар бир жойга жамланамиз ва телевизор олдидан жой оламиз. Бегоналар ҳам бизнинг мухлислик қилишимизга қизиқиб даврамизга қўшилишади. Биз Сербия футболини тақдир сабабли тарк этган бўлсак-да, уни доимо кузатиб боришни канда қилмаймиз.

Киритилди: 14.01.2020 12:09. Ўқилди: 14835 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

14.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Локомотив
3-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
-:-
Сўғдиёна

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.