Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» Дердийўқни бепул қўлга киритди

Швейцариялик ҳужумчи Эрен Дердийўқ «Пахтакор»нинг янги футболчисига айланди.

Швейцария терма жамоаси сафида жаҳон ва Европа чемпионатлари финал босқичи иштирокчиси бўлган тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийўқ "Пахтакор"нинг навбатдаги трансферига айланди. Футболчи жамоа билан эркин агент сифатида икки йиллик шартномага имзо чекди.

Дердийўқ фаолиятини Швейцариянинг "Олд Бойз" жамоасида бошлаган. Кейинчалик яхши ўйинлари билан ўша пайтда мамлакатда гегемон саналган клуб "Базель" эътиборини жалб қилган. Шундан сўнг Германия бундеслигасида "Байер" ва "Хоффенхайм" клублари шарафини ҳимоя қилган.

2014 йилдан у фаолиятини Туркияда давом эттириб, "Қосимпошо", "Галатасарой" ва "Гўзтепе" жамоаларида тўп тепди. "Базель" ва "Галатасарой" таркибида Швейцария ва Туркия чемпионига айланган. Миллий терма жамоаси сафида эса кўплаб муваффақиятли ўйинларда майдонга тушиб, Европа ва жаҳон чемпионатлари финал босқичларида иштирок этиб, мухлислар қалбидан жой олган.

Умид қиламизки, Эрен Дердийўқнинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли чиқади ва у кўплаб совринларни қўлга киритишимизда ёрдам беради.

Эрен Дердийўқ
Туғилган санаси: 12.06.1988
Туғилган жойи: Базель, Швейцария
Бўйи: 191 см
Амплуаси: ҳужумчи
Фаолияти:
2004–2006  Олд Бойз  18 ўйин, 10 гол
2006–2009  Базель  63 ўйин, 17 гол
2009–2012  Байер   90 ўйин, 25 гол
2012–2014  Хоффенхайм 19 ўйин, 1 гол
2013–2014  Байер  18 ўйин, 1 гол
2014–2016  Қосимпошо  40 ўйин, 15 гол
2016–2019  Галатасарой  63 ўйин, 20 гол
2019  Гўзтепе  5 ўйин
Швейцария терма жамоасида 60 учрашувда 11 гол урган.

Ютуқлари: Швейцария чемпиони-2008, Швейцария Кубоги соҳиби-2008, Туркия чемпиони-2018, Туркия Суперкубоги соҳиби-2016.
Швейцариянинг энг яхши ёш футболчиси-2008.

Киритилди: 17.01.2020 23:28. Ўқилди: 8737 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.