Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. Асабий кечган ўйинда «Пахтакор» сўнгги дақиқаларда «Навбаҳор»ни мағлуб этди

Ўзбекистон суперлигасининг янги мавсуми шиддатли ўйин билан бошланди. Амалдаги чемпион "Пахтакор" ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган "Навбаҳор"ни қабул қилди. "Пахтакор" стадионига мезбон жамоа ишқибозларидан кўра наманганлик мухлислар кўпроқ ташриф буюришди ва улар "Навбаҳор"ни қизғин қўллаб-қувватлаб туришди.  

Канчельскис шогирдлари бутун жамоа бўлиб ҳимояланиб, ўз эътиборларни қарши ҳужумга қаратишди. Ушбу тактика баҳснинг 26-дақиқасида ўз самарасини берди. Пахтакорчилар бурчак зарбасини амалга оширишди, аммо тўпни эгаллаган наманганликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Соловьёв "Пахтакор" жарима майдонига кирди, бир ҳимоячини чалғитди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқа ўтиб бораётганида эса "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Ислом Исоқжонов рақиб футболчисига нисбатан хавфли ўйнагани учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим бошида эса "Пахтакор" ҳисобни тенглаштирди. Машарипов-Черан-Сергеев комбинациясидан сўнг Игорь тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади - 1:1.

Иккинчи бўлимда "лочинлар" тезкор гол ўтказиб юборган бўлсалар-да, бир киши кам бўлиб ўйнашда давом этган бўлсалар-да, ишончли ҳимояланишда давом этишди. Дарвоза томон йўлланган зарбаларни эса Ўткир Юсупов бартараф этиб турди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганда жамоалар сафидаги футболчилар сони тенглашди. Ильгиз Танташев тошкентликлар сардори Егор Кримецга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, уни майдондан четлатди.

"Пахтакор" эса ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди. Ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини Машарипов ўйинга киритди ва Сергеев яқин масофадан дарвозани забт этди.

Шу тариқа, жуда асабий ўтган ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Суперлига, 1-тур. 16:00
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 2:1 (0:1)
Голлар: Игорь Сергеев (51, 88) — Иван Соловьёв (26)
Огоҳлантиришлар: Алижонов (12), Кримец (33), Собирхўжаев (40), Дердийўқ (72) — Исоқжонов (21), Мухторов (82)
Четлатишлар:  Егорь Кримец (78, иккинчи огоҳлантириш) — Исломбек Исоқжонов (45+3, иккинчи огоҳлантириш)
"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 11.Игорь Сергеев , 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов (Асад Собиржонов 83), 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (Эрен Дердийўқ 68), 34.Фарруҳ Сайфиев.
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Ислом Исоқжонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Амирбек Жўрабоев, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршид Мухторов, 70.Аббос Ғуломов.

Киритилди: 27.02.2020 17:59. Ўқилди: 6431 марта. Фикрлар: 52 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.