Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хайрулла Ҳамидовдан табрик!

Бугунги кун эгалари кўп. Акинфеев – яхши дарвозабон, Чивадзе – ўтмишнинг ёрқин вакили. Аммо биз ўйинчилардан, ўйинлардан воз кечиб туришга, бир клубнинг шонли ўтмишига мурожаат қилишга мажбурмиз. Чунки бугун – 8 апрель куни бундан 64 йил муқаддас 1956 йили Тошкентнинг «Пахтакор» клубига асос солинди. Мамлакатимизнинг энг номдор клуби рейтингда юқоридаги ҳар қандай номни бир четга суриб туради.

«Пахтакор» 1937 йили ташкил этилган Спартак базасида бино топган. 1991 йилга қадар «Пахтакор» Собиқ иттифқнинг турли лигаларида ўйнаган ва энг яхши натижаси – олий лигада 6-ўрин. СССР кубоги финалчиси – 1968 йил.

Клуб 1979 йили авиаҳалокатга учраган, бу сана ҳалигача юракларни ларзага солиб келади.

1992 йилдан бошлаб Ўзбекистон чемпионати вакили. Ҳозирда расмий чемпион. 12 марта мамлакатимизнинг биринчи жамоасига айланган, уч марта кубок соҳиби бўлган. МДҲ чемпионлар кубогида икки бора финалга чиққан, 2007 йили енгиб олган. ОЧЛ турнирида ҳам икки марта ярим финалчи. 2003 ва 2004 йилги мавсумлар.

Ўн саккиз мавсумлик натижаларига қарайдиган бўлсак, бу борада ҳам «Пахтакор» рекордчи. 460та ўйин ўтказган, 308таси ғалаба, 66тасида дуранг ва 86 бора енгилган. Тўплар нисбати – 1123-442. Бу мавсумнинг уч турини қўшмаган ҳолда айтяпмиз.

Энг ёмон натижаси 1994 йилга тўғри келади – 8-ўрин.

Энг йирик ғалабаси "Қизилқум" устидан қўлга киритилган – 11:0. 2007 йили. МХСКдан 1995 йили, "Насаф" ва "Нефтчи"дан 0:4 ҳисобли йирик мағлубиятларни қабул қилиб олган.

Таркибида энг кўп ўйнаган ўйинчиси – Мурод Алиев, 231 ўйин. Тўпурар – Игорь Шквирин, 66 гол. Мавсумда энг кўп голни Анвар Солиев йўллаган, 2005 йили, 29та гол.

Ҳозирда «Пахтакор» миллий чемпионатимизда ҳам, ОЧЛдаги гуруҳида ҳам пешқадам. Осиё чемпионлар лигасида тошкентликларга омад тилаймизки, айни пайтда қитъа баҳсларида бошқа клубларимиз йўқлиги боис, кўп нарса Шота Арвеладзе шогирдларига боғлиқ бўлиб қолган. «Пахтакор» мухлисларини эса, клубнинг бугунги таваллуд куни билан табриклаймиз!

Хайрулла Ҳамидов

Киритилди: 08.04.2020 07:01. Ўқилди: 4627 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

25.09.2025. Суперлига. Ярим финал.
18:00
Пахтакор
-:-
Динамо

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.