Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Жамолиддин Бобожоновдан Ўзбекистон чемпионатини давом эттириш бўйича таклифлар

Юртимизда коронавирус аста-секин чекинаётгандек. Энди юртимизда футбол мавсумни қайта бошлаш вариантлари ҳақида ўйлаш мумкин. Кеча "Ориат Доно" радиосида бўлиб ўтган "Футбол плюс" дастурида журналист Жамолиддин Бобожонов қизиқ таклифни илгари сурди. Унинг таклифини, баъзи жиҳатларга аниқлик киритган ҳолда, эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Машғулотлар ва мавсумни қачон бошлаш керак?
Мамлакатимизда карантиннинг асосий муддати 10 май куни якунига етиб, вазият бироз юмшатила бошлагач, клубларга жамоавий машғулот ўтказиш учун рухсат бериш мумкин. Орадан 2-3 ҳафта ўтиб эса мавсумни давом эттиришни ўйлаб кўриш керак. Шунда май ойининг охири ва июнь ойининг илк кунларидан тур ўйинларини белгиласа бўлади. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари мамлакат раҳбарияти билан музокара олиб бориши керак.

Қанча тур йўқотилди?
Суперлигада ҳозирча 3та тур ўйинлари ўтказилган. Агар чемпионат тақвим бўйича давом эттирилганида май ойи сўнггига қадар 11-тур якунланган бўлар эди. Июнь ойида эса 2та тур ўтказилиб, чемпионат танаффусга йўл олиши керак эди. Демак, июнь ойи охиригача биринчи даврани графикка етказиб олиш учун 10та тур ўтказиш талаб этилади. Албатта, бу учрашувларнинг барчаси томошабинларсиз ўтказилади.

Ғоя
Таклифим шундан иборатки, мана шу 10та тур ўйинларини битта шаҳарда ўтказиш керак. Масалан, Тошкентда. Бунинг бир нечта яхши жиҳатлари бор.

Биринчидан, бу зич график остида ўтказиш учун қулай. Жамоалар дуч келиши мумкин бўлган ортиқча йўл билан боғлиқ ортиқча чарчоқлар ва харажатларнинг олдини олади. Бунинг учун пойтахтда барча 14та жамоа учун меҳмонхоналар етарли. Айниқса, вилоятлараро транспорт тизими тўхтатиб қўйилган ҳозирги шароитда бу фойдали бўлади.

Иккинчидан, Тошкентда нақ 10та тур учрашувларини ўтказиш учун стадионлар етарли. Ўйлайманки, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Жар", Тошкент темирйўл муҳандислари институти (ТТЙМИ) стадионлари 1 ой давомида 70та ўйин юкламасини кўтара олади.

Учинчидан, ўйинларнинг битта шаҳарда ўтказилиши уларни жонли трансляция қилиш имкониятини юзага келтиради. Натижада стадионга кира олмаган ишқибозлар, умуман, барча футбол мухлислари ўйинларни “Спорт” телеканали орқали томоша қилишлари мумкин.

Тақвим
Демак, ҳар 4 кунда битта тур ўйинлари ўтказилади. Барча ўйинлар жонли трансляция қилиниши учун бир кунга иккита ўйин белгиланади. Июнь ойидаги ФИФА кунлари бекор қилингани учун тур баҳсларини узлуксиз ўтказиш мумкин. Шунда мухлислар 35-40 кун давомида ҳар куни жонли трансляцияларга гувоҳ бўлишади. Биринчи давра июль ойи аввалида якунланади ва иккинчи давра одатдагидек тақвим асосида ўтказилади.

Пойтахт жамоалари устунликка эга бўладими?
Стадионларга томошабинлар киритилмаса-да, 10та турнинг Тошкентда ўтказилиши "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор"га кичик устунликни тақдим этиши мумкин. Аммо бунинг олдини олиши учун таклифим бор:

"Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" клублари 10та тур давомида бирорта ўйинни ўз майдонида ўтказишмайди. Улар пойтахтнинг бошқа ареналарида ўйнашади. Шунда улар ҳам бетараф майдонда ўйнагандек бўлишади. Ўйлайманки, шундай йўл тутилса, бошқа клубларда эътироз юзага келмайди.

ФИФА таклифи
Албатта, узоқ муддатли футболсиз танаффусдан кейин жамоалар зич график остида ўйнашлари осон бўлмайди, ўйинчиларнинг жароҳат олиш эҳтимоли ошади. Буни ҳис қилган ФИФА мана шундай давр учун битта ўйинда 5тагача ўйинчи алмаштириш учун рухсат бериш ғояси ҳақида ўйламоқда. Бунга расман рухсат берилса, Ўзбекистон суперлигаси ҳам бундай фойдаланиши мумкин.

Про-лига
Про-лиганинг ушбу мавсумида 8та жамоа иштирок этаётганидан хабарингиз бор. Дастлабки режага кўра, улар 4та давра давомида 28 турда майдонга тушишлари керак эди. Ушбу мусобақани қай тарзда ўтказиш масаласини ўйлаб кўриш керак. Эҳтимол, мусобақа 3та даврали тизимда ўтказилиб, улардан бир даврасини, худди Суперлигада бўлгани каби битта шаҳарда ўтказиш мумкин.

Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги
Катта эҳтимол билан ушбу мавсумда Лига кубоги мусобақасидан воз кечилади. Боз устига, ҳозирги шароитда қўшни мамлакатлар клубларини унга қўшишнинг имкони йўқ. Чегаралар ёпиқ, коронавирус тарқалиши хавфи ва ҳоказо.

Ўзбекистон кубогининг барча босқич ўйинлари иккинчи даврага қайта режалаштирилади.

Киритилди: 28.04.2020 12:37. Ўқилди: 5575 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 41
2 ОКМК 18 35
3 Сўғдиёна 19 32
4 Пахтакор 19 29
5 Нефтчи 19 28
6 Навбаҳор 18 26
7 Сурхон 18 25
8 Динамо 18 23
9 Олимпик 19 21
10 Андижон 19 20
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 18 15
14 Металлург 19 14

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.09.2024. Суперлига. 19-тур.
17:00
Металлург
3-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.