Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор»: Ажойиб «камбэк» тарихи

1998 йил Осиё кубок эгалари Кубогида иштирок этган «Пахтакор» Осиё клублар турнирларидаги энг ажойиб "камбэк"лардан бирини уддалаган.

Биринчи босқичда Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини икки ўйинда 5:2 ҳисобида доғда қолдирган "Пахтакор" нимчорак финалда Туркманистоннинг "Ниса" клуби билан тўқнаш келади. Мавсумни муваффақиятли ўтказаётган жамоамиз Ашхободдаги биринчи ўйинда кутилмаганда 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Икки ҳафтадан кейин Тошкентда ўтадиган жавоб баҳсида Вега да Сильва шогирдларини мураккаб вазифа кутиб турарди. Қолаверса, "Ниса" Қурбон Бердиев бошчилигида яхши ўйин намойиш этаётганди.

23 октябрь куни "Пахтакор" стадиони мухлислар билан лиқ тўлди. Ўйинни кўриш учун 50 минг мухлис ташриф буюрган. Беллашув бошланиши биланоқ ҳужумга ўтган жамоамиз илк дақиқадаёқ пенальти ишлайди ва рақиб посбони сўнгги умид фоли учун майдондан четлатилади. Пенальтини Миржалол Қосимов аниқ амалга оширади. Рақибнинг камчилик бўлиб қолганидан фойдаланган жамоамиз тинимсиз ҳужум уюштиришга тушади. Биринчи бўлимнинг ўзида умумий фарқ минимал кўринишга келтирилади. Александр Хвостунов, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин киритган тўплар натижасида ҳисоб 45-дақиқада 4:0га етади. Иккинчи бўлимда яна икки гол уриб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш талаб этиларди.

67-дақиқада Андрей Стрельцов ўрнига ўйинга қўшилган Дилмурод Назаров бешинчи голга муаллифлик қилади. Ҳал қилувчи гол эса фаолияти мобайнида 300дан ортиқ тўп муаллифи бўлган Игорь Шквирин ҳисобига ёзилади. Шу тариқа "Пахтакор" уддалаш жуда ҳам қийин бўлган вазифанинг уддасидан чиқади. Бу Осиё клублар мусобақаларида амалга оширилган энг буюк "камбэк"лардан бири саналади.

"ПАХТАКОР" — "НИСА" Туркманистон — 6:0 (4:0)
1998 йил, 23 октябрь. "Пахтакор" стадиони. 50000 томошабин.
"Пахтакор": Рошин, Ашурматов, Шоймардонов, Қосимов, Қамбаралиев, Стрельцов (Д.Назаров, 55), Хвостунов, Ширшов (Алиев, 61), Ходиев (Абдураимов, 25), Шквирин, Акопянц.
Голлар: Қосимов, 3-пен - 1:0. Хвостунов, 18 - 2:0. Қосимов, 30 - 3:0. Шквирин, 45 - 4:0. Д.Назаров, 67 - 5:0. Шквирин, 75 - 6:0.
Четлатиш: Бердиев, 1 ("Ниса").
Ҳакам: Коилпарамбил (Ҳиндистон).

Киритилди: 15.05.2020 20:53. Ўқилди: 4623 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 41
2 ОКМК 18 35
3 Сўғдиёна 19 32
4 Пахтакор 19 29
5 Нефтчи 19 28
6 Навбаҳор 18 26
7 Сурхон 18 25
8 Динамо 18 23
9 Олимпик 19 21
10 Андижон 19 20
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 18 15
14 Металлург 19 14

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.09.2024. Суперлига. 19-тур.
17:00
Металлург
3-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.