Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Валерий Любушин — «Пирасикаба» ва «Насионал» билан ўйинлардаги қаҳрамон!

Ярим ҳимоячи Валерий Любушин Жанубий Американинг икки жамоасига қарши беллашувларда ғалаба келтирган тўплар муаллифига айланган.

Владивостокда вояга етган Любушин ҳарбий хизматни ўташ учун Фарғонага келади ва кейинчалик Тошкентнинг "Сокол" жамоасида фаолиятини давом эттиради. 1963 йил "Пахтакор" сафига кўчиб ўтган футболчи чемпионат баҳсларида 58 ўйинда 13 голга муаллифлик қилади. Унинг фаолиятида 1964 йилги мавсум ўчмас из қолдирган.

СССР чемпионати биринчи лигасида 33 учрашувда 8 тўп киритган Любушин Тошкентда Жанубий Американинг икки номдор жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида "Пахтакор"га муваффақият олиб келган голларни ургани билан ёдда қолади. 19 апрель куни Бразилиянинг "Пирасикаба" жамоасига қарши баҳсда Любушин ягона гол муаллифига айланди. У Игорь Малиновскийнинг узатмасидан кейин тўпни дарвозага киритган.

8 июнь куни эса Уругвайнинг энг машҳур жамоаларидан бири саналган "Насионал" Собиқ Иттифоқ бўйлаб турнесини Тошкентда давом эттирган. "Пахтакор" билан ўйинга қадар "Спартак", Киевнинг "Динамо" ва "Қайрат" билан баҳсларда уругвайликлар мағлубиятга учрашмаганди. Европада ҳам улар ўз турнесида енгилишмаганди. Тошкентда ҳисобни рақибдан Санфилиппи очган бўлишига қарамай, Владимир Тожиров биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклайди. Иккинчи бўлимда эса Малиновскийнинг тўп оширишидан сўнг Любушин яна гол муаллифи бўлади.

Шу тариқа, Малиновский ва Любушин ижросидаги ҳужумлар Жанубий Американинг икки клубини мағлуб этишда ёрдам берди. Валерий Любушин учун эса 1964 йилги мавсум фаолиятидаги энг яхши мавсум сифатида эсда қоладиган бўлди.

"Пахтакор" - "Пирасикаба" (Бразилия) - 1:0
1964 йил 19 апрель. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор": Юрий Пшеничников, Виктор Медведев, Валерий Мухин, Виктор Науменко, Шокир Исмоилов, Мақсуд Шарипов, Валерий Любушин, Станислав Стадник, Геннадий Красницкий, Владимир Тожиров, Игорь Малиновский.
Гол: Любушин, 18 - 1:0.

"Пахтакор" -  "Насионал" (Уругвай) - 2:1 (1:1)
1964 йил 8 июнь. "Пахтакор" стадиони. 60000 томошабин.
"Пахтакор": Юрий Пшеничников, Акмал Азизхўжаев, Валерий Мухин, Виктор Науменко (Риваль Закиров), Максуд Шарипов, Валерий Любушин, Виталий Суюнов, Сергей Мелкумов, Геннадий Красницкий, Владимир Таджиров, Игорь Малиновский.
Голлар: Санфилиппи, 15 - 0:1. Тожиров, 29 - 1:1. Любушин, 60 - 2:1.

Киритилди: 20.05.2020 17:26. Ўқилди: 3375 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 41
2 ОКМК 18 35
3 Сўғдиёна 19 32
4 Пахтакор 19 29
5 Нефтчи 19 28
6 Навбаҳор 18 26
7 Сурхон 18 25
8 Динамо 18 23
9 Олимпик 19 21
10 Андижон 19 20
11 Қизилқум 19 20
12 Локомотив 19 18
13 Бунёдкор 18 15
14 Металлург 19 14

Элит ОЧЛ

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

21.09.2024. Суперлига. 19-тур.
17:00
Металлург
3-2
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.