Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Пахтакор"нинг Грециядаги муваффақиятли турнеси

1965 йил "Пахтакор" Грецияда "Паниониос", "Арис" ва АЕК жамоаларига қарши ўйинларда ажойиб ғалабаларни қайд этган.

"Паниониос" жамоаси ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган учрашувда қатнашиш учун "Пахтакор" таклиф этилган. Шу тариқа Грецияда жамоамиз учун турне ташкил қилиниб, унда мамлакатнинг номдор клублари билан ўртоқлик беллашувлари ўтказилган. Дастлабки баҳс 21 август куни Пирейда "Паниониос" жамоасига қарши кечган. Кескин курашлар остида кечган беллашувда Геннадий Красницкий томонидан киритилган тўп ўйин тақдирини ҳал қилган. Унинг зарбасидан кейин тўп тўрни тешиб ўтади ва ҳакам голни ҳисоблаш борасида ўйланиб қолади. Ёрдамчилари билан маслаҳатлашгач, у гол бўлганини тасдиқлайди.

Иккинчи учрашув 25 август куни Салоникида "Арис" билан кечади. Юрий Пшеничниковнинг биринчи бўлимдаги ишончли ҳаракатлари мезбонларнинг ҳисобни очишига йўл қўймайди. Иккинчи бўлимда эса "ўзбек Пелеси" деб таърифланган Ҳамид Раҳматуллаевнинг бенефисига айланиб кетади. У греклар дарвозасини уч марта нишонга олиб, жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлайди.

Сўнгги беллашув 29 август яна Пирейда АЕКга қарши ўтади. Грециянинг энг кучли клубларидан бири саналган АЕК ўша йиллари маҳоратли ижрочиларга эга эди. Аввалроқ Мадриднинг "Реал" жамоаси билан ўртоқлик ўйинида 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган АЕК мазкур баҳсда фаворит сифатида қаралганди. Бироқ яна дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолган "Пахтакор" 55-дақиқада Биродар Абдураимовнинг аниқ зарбаси эвазига ғалаба қозонади. Ҳужумдаги ажойиб уч футболчининг голлари Греция турнесида жамоамизга ажойиб зафарлар келтиради.

Греция турнесида Юрий Пшеничников, Виктор Медведев, Ривал Зокиров, Владимир Штерн, Виктор Науменко, Виталий Суюнов, Валерий Мухин, Владимир Тожиров, Ҳамид Раҳматуллаев, Сергей Мелкумов, Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Баҳодир Иброҳимов, Мақсуд Шарипов, Аҳрол Иноятов каби футболчилар бош мураббий Михаил Якушин бошчилигида иштирок этишган.

Киритилди: 26.05.2020 18:26. Ўқилди: 3686 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.