Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Темур Жўраев, пенальтилар серияси ва совринлар

2007 йилги мавсумда дарвозабон Темур Жўраевнинг қаҳрамонлиги "Пахтакор"нинг иккита совринни қўлга киритишида катта аҳамият касб этган.

Жўраев бир неча пенальтилар сериясидаги қаҳрамонлиги сабабли МДҲ Чемпионлар Кубоги ва Ўзбекистон Кубоги жамоамизга насиб этишида улкан ҳисса қўшган. 2007 йил бошида Москвада ўтказилган МДҲ Чемпионлар Кубогида "Пахтакор" ушбу мусобақада ягона муваффақиятини қайд этган. Темур Жўраев эса икки бор пенальтилар сериясида қаҳрамонга айланган. Чорак финалда Сербиянинг ОФК клубига қарши кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Серияда дарвозабон сербияликлардан Божович ва Пилипович томонидан тепилган тўпларни қайтариб, ярим финалга йўл олинишига ёрдам беради. Финалда эса Латвиянинг "Вентспилс" жамоасига қарши баҳсда у Игнатий Нестеров ўрнига 108-дақиқада майдонга туширилади. Пенальтилар сериясида Зангареев ва Ваненснинг зарбаларидан сўнг тўпни қайтаради. Агар Зангареевнинг зарбаси бартараф этилмаганда ғолиблик Латвия клубига насиб этарди. Ҳал қилувчи зарбани қайтаришдан аввал Жўраевнинг ўзи серияда зарбани аниқ амалга оширади. Бу ғалабада унинг сериядаги қаҳрамонлиги катта ўрин тутган.

2007 йил охирида эса Ўзбекистон Кубоги финалида у яна бир соврин йўлида қаҳрамонлик кўрсатади. "Қурувчи" билан финал 0:0 ҳисобида якунланади. 116-дақиқада яна Нестеров ўрнига туширилган Жўраев ўзидан кутилган ишончларни тўлиқ оқлайди. Рақибдан Ғофуровнинг зарбасини тўсиб олган Темур ҳал қилувчи пенальтини ўзи амалга ошириб, "Пахтакор"нинг Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишини таъминлайди. шу тариқа бир йил ичида деярли икки бир хил сценарий ёрдамида жамоамиз ўз совринлари сонини 2тага кўпайтиради,

Эслатиб ўтамиз, Темур Жўраев "Пахтакор" дарвозабонлари орасида чемпионат ўйинларида ўйин ўтказиш бўйича 7-ўринни эгаллаб турибди. Чемпионатда 96 баҳсда майдонга тушган ушбу посбон ОЧЛда 21 учрашувда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 29.05.2020 19:25. Ўқилди: 3094 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

25.09.2025. Суперлига. Ярим финал.
18:00
Пахтакор
-:-
Динамо

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.