Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. «Пахтакор» «Бунёдкор»ни тор-мор келтирди

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги дерби ниҳоясига етди. Мазкур ўйинда майдон эгалари йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ "шерлар" ҳисобни очишга эришди. Драган Чераннинг узатмасидан сўнг Сардор Собирхўжаев ҳисобни очди. Голдан сўнг Абрамов шогирдлари ўйин тизгини ўз қўлларига олишга уринишди, бироқ биринчи бўлим охирлади "нокдаун"га учрашди.

Ўйиннинг 40-дақиқасида Драган ҳисобни 2:0га оширди. Орадан икки дақиқа ўтиб, яна Черан ўз номини таблога ёздириб қўйди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида "шер"ларнинг яна бир легионери Эрен Дердийўқ ҳам гол уришга эришди.

Иккинчи бўлимни "қалдирғочлар" фаол бошлашди, бироқ бу таблодаги ҳисобни ўзгартиришга етарли бўлмади. Аксинча, 62-дақиқада Машариповнинг узатмасини "қалдирғочлар" футболчиси Лутфилла Тураев ўз дарвозасига буриб қўйди. 

Ўйиннинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, "Пахтакор" пойтахт дербисида йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

СУПЕРЛИГА. 5-ТУР
«ПАХТАКОР» – «БУНЁДКОР» - 5:0
Голлар: Сардор Собирхўжаев, 1 - 1:0. Драган Черан, 40 - 2:0. Драган Черан, 42 - 3:0. Эрен Дердийок, 44 - 4:0. Лутфулла Тўраев, 62-ўз дарвозасига - 5:0.
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (13) — Фаррух Икромов (61')
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов (Алишер Салимов 64), Шерзод Аъзамов, Егор Кримец (Анзур Исмоилов 64), Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Асад Собиржонов 81), Достон Ҳамдамов (Ҳумоюнмирзо Иминов 81), Драган Черан, Жалолиддин Машарипов, Эрен Дердийўқ (Игорь Сергеев 64)
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдулжалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров (Муҳаммадодил Қаҳрамонов 76), Дилшодбек Аҳмадалиев (Абдулла Абдуллаев 42), Жасурбек Жалолиддинов (Шаҳбоз Эркинов 76), Расул Йўлдошев, Лутфулла Тўраев (Суҳроб Иззатов 76), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Селим Нурмурадов (Фаррух Икромов 31), Ҳумоюн Муртазоев.

Киритилди: 19.06.2020 21:58. Ўқилди: 4594 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

25.09.2025. Суперлига. Ярим финал.
18:00
Пахтакор
-:-
Динамо

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.