Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Суперлига. Пешқадамлар баҳсида жанговар дуранг қайд этилди

Ўзбекистон чемпионатининг 9-тури доирасида жадвалнинг юқори поғоналарида бораётган "Пахтакор" ва АГМК клублари тўқнаш келишди.

Тошкентликлар ўйинни фаол бошлаб, дастлабки ярим соат ичида бир нечта хавфли вазиятлар яратишди, аммо Арвеладзе шогирдлари улардан фойдалана олишмади. Жумладан, Фаррух Сайфиев яккама-якка вазиятда яқин масофадан дарвоза томон аниқ зарба бера олмади.

Ҳисобни очиш эса олмалиқликларга насиб этди. Қанотдан етказилган узатмани Арслонмурод Амонов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

АГМК танаффусга 2та тўп фарқи билан чиқиб кетиши мумкин эди. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан кейин Ҳожимат Эркинов посбон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, Элдорбек Суюновни доғда қолдира олмади.

Шунга қарамай, иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалари Қосимов шогирдлари учун омадли келди. Рефери "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгилади ва уни Йован Жокич аниқ амалга ошириб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.

Иккинчи тайм ўртасига келиб АГМК футболчилари бўшашишди. Бундан фойдаланган пахтакорчилар икки дақиқа ичида иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштириб қўйишди.

Қолган дақиқаларда жамоалар бир нечта ҳужум қилишганига қарамай, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади — 2:2.

Ушбу натижадан кейин "Пахтакор"нинг очколари 22, АГМКники эса 21тага етди.

Суперлига, 9-тур.
13 июль, душанба.
"Пахтакор" – АГМК - 2:2 (0:1)
Голлар: Сергеев 72, Ҳамдамов 73 - Аманов 33, Жокич 53.
"Пахтакор" (4-2-3-1) - 25.Элдорбек Суюнов - 3.Хожиакбар Алижонов (Акром Комилов 89), 5.Анзур Исмоилов, 15.Егорь Кримец, 34.Фарруҳ Сайфиев - 20.Одил Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (Аброр Исмоилов 46)- 17.Достон Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов 89), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов - 77.Эрен Дердийок (Игорь Сергеев 60)
АГМК (4-2-3-1) - 32.Суҳроб Султонов - 20.Мирғиёс Сулаймонов (Акмал Шораҳмедов 46), 3.Сардор Раҳмонов, 88.Игорь Зонич, 11.Мурод Тошматов - 4.Миржамол Қосимов (Эркин Байдуллаев 46), 23.Йован Жокич - 77.Арслонмират Аманов (Сайдулло Рахматов 80), 18.Баҳром Абдураҳимов (Шаҳзод Нурматов 56), 8.Ҳожимат Эркинов - 21.Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов 67)
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Абдурашид Худойберганов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Киритилди: 13.07.2020 22:09. Ўқилди: 4386 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.