Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бахтиёр Ашурматов: “Шогирдларим ёмон ўйин кўрсатишмади”

Суперлига 10-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида "шунқорлар" устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Гапнинг очиғи, ҳозирги вазиятимиздан келиб чиқадиган бўлсам ёмон ўйин намойиш этмадик, деб ўйлайман. Бугунги баҳсда “Пахтакор” тажриба бобида устун эканлигини яққол намойиш этди. Шундай бўлса-да, шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди. Улар бугун ёмон ўйнашмади. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Агар шундай давом этсак кейинги ўйинларда яхши натижага эришамиз. Бугунги баҳсда вазиятлардан фойдалана олмаганимиз панд берди.Буни устида машғулотларда яна ишлаймиз. “Пахтакор” класс бобида кучли эди.

Бугун биринчи бўлиб рақиб дарвозаси олдида хавфли ҳужум ташкил этдик. Азимов ва Норбековлар яхши вазиятга эга бўлишди. Гол бўлган вазиятгача рақиб бизнинг дарвозамиз олдида хавфли вазият ярата олмади. Стандарт вазиятдан киритилган гол рақибларимиз ғалабасида муҳим роль ўйнади. Яна шуни айтишим жоизки, биз бугун икки ҳужумчи билан майдонга тушдик. Аксарият жамоалар "Пахаткор"га қарши битта ҳужумчи билан ўйнашади ёки чуқур ҳимояга ётиб олишади. “Пахтакор” билан ҳимоявий ўйнаб бўлмаслигини билган ҳолда илк дақиқалардан ҳужумкор ўйин кўрсатишга қарор қилгандик ва шунга ҳаракат қилдик.

Бугунги мағлубиятда етакчиларнинг йўқлигини баҳона қилиш ҳам ноўриндир. Етакчиларимиз “Локомотив” билан эмас, қолган ўйинларда майдонга тушишлари мумкин. Уларнинг соғлиқлари билан таваккал қила олмадик. Бугун таркибимизда жиддий йўқотишларга дуч келдик. Шунинг учун ёш футболчиларни қайдномага киритгандик. Кам ўйнаган футболчиларимизга имконият бўлди. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Жамоамизда 20 нафар футболчи бор. Мағлубиятга сабаб етакчиларнинг йўғлиги эмас, балки “Пахтакор”нинг класси сабаб бўлди. Бугун бизга ёрдам бера олмаган футболчилар сафга қайтгач, таркибимиз кучайишига ишонаман. Мурод Холмуҳаммедовнинг қандай ўринга эга эканлигини яхши биласиз. Етакчиларимиз қайтишгач, ўйинимиз янада кучайишига ишонаман.

Норбековнинг камчилиги вазиятлардан фойдалана олмаётганидир. Агар у бу камчиликларни бартараф этса, терма жамоадан ҳам таклиф олиши мумкин. Норбеков ўзининг устида кўпроқ ишлаши керак. Тўғри қарор қабул қилишни ўрганса мақсадга мувофиқ бўларди. Умид қиламанки, унга берилаётган имкониятларимиз унинг ўзига бўлган ишончларни ошишишига сабаб бўлади. Шоҳназар бунга қодир. “Пахтакор”ни бугунги ҳақли ғалаба билан табриклайман.

Киритилди: 18.08.2020 23:06. Ўқилди: 1769 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.