Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шота Арвеладзе: "Йигитлар ҳужумкор ва тезроқ ўйнай олишади"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов "Ал Ҳилол" билан Чемпионлар Лигаси 4-тур ўйинидан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.

Арвеладзе: - Ўйинга имкон қадар яхши тайёрланишга интилдик. Яхши дам олган ҳолда, машғулотда ишлаш орқали йигитларни ҳозирлаяпмиз. Бугун яна бир машғулот ўтказамиз. Ҳар уч кунда ўйнаганда деярли бир хил ҳолатда ишлашга тўғри келади.

Ҳар бир ўйин бошқача кечади. Бир баҳсдаги нарсаларни бошқа беллашувда айнан такрорлай олмайсан. Биз тартиблироқ ва яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Рақибга гол уриш учун имкониятлар бермаслик зарур. Ҳар бир ўйиндан буни ўрганамиз. Йигитларга ишонаман, улар тез, техник, ҳужумкор футбол ўйнай олишади. Ҳимояда ҳам бирдам ўйнаймиз. Иштирокимизни нафақат кейинги уч, балки ундан кўпроқ беллашувларда давом эттиришни истаймиз.

Биринчи ўйинда бўлим охирларида ҳушёрликни йўқотдик деб айта олмайман. Биринчи голда кичик хато қимматга тушди. Жарима зарбасини ўнг оёқда тепадиган футболчи ижро этаётганда очиқ бурчакка бўйи узунроқ ўйинчиларни қўйиш керак эди. Лекин Жовинко даражасидаги футболчилар бир сонияда ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. "Ҳилол" кучли жамоа, улар "Фламенго"дек жамоа билан ҳам сифатли футбол кўрсатишган. Бундай даражадаги ўйинларга 7-8 дақиқа қўшилганда бир футболчи кам бўлсанг, бу таъсирини ўтказади. "Ҳилол"да индивидуал кучли футболчилар етарлича ва улар жамоа сифатида ҳам жуда яхши савияда. Биргаликда ҳимоявий ишларни бажаришади, ҳужумга ўтишади. Марказдаги футболчилар ҳужум йўналишини ўзгартиришади. Осиёнинг энг кучли жамоасида ҳамма нарса юқори даражада бўлади. Жамоавий прессингга ўтишади, ҳамжиҳат ўйнашади. Дарвозабон ҳам ҳужумларни бошлаб бериши мумкин. Худди бизнинг жамоа сингари рақиб ҳам жамоавий ва индивидуал тарафдан яхши ўйнайди.


Машарипов: - Биз биринчи баҳсда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, йигитларда ўзига бўлган ишонч ошди. Иккинчи учрашув ҳам қизиқарли беллашув бўлади деб ўйлайман. Жамоадошларим билан бунга тайёрмиз. "Ал Ҳилол" ҳам кучли жамоа. Улар бежизга ўтган мавсум турнирда ғолиб чиқмаган. Кичик хатоларимизни ўрганиб чиққан ҳолда кейинги баҳсга тайёрмиз деб айта оламан.

Ўзбекистон чемпионатида қандай кучга эга эканимизни ўтган мавсумда кўрсатиб бўлдик. Чемпионлар Лигасида 2019 йил ҳам яхши ўйнадик, аммо омадсизлик туфайли гуруҳдан чиқа олмагандик. Бу йил эътиборимиз Чемпионлар Лигасига қаратилган. Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Ўтган мавсум яхши даражада ўйнаганмиз. Биринчи баҳсда ҳужумларни якунлашда баъзи хатоларга йўл қўйдик. Улардан фойдаланганимизда беллашув бошқача тугаши мумкин эди. Бу сафар кичик хатолардан фойдаланишга уринамиз.

Киритилди: 16.09.2020 16:16. Ўқилди: 3704 марта. Фикрлар: 19 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.