Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тур якунлари: Иккинчилик учун зичлик, ўзгармаган ўрталик

Ўзбекистон Суперлигасининг 15 тур баҳслари 15 16 17 сентабр кунлари бўлиб ўтди.

Душанба кунида Қаришининг “Насаф“ жамоаси Андижонга сафар қилди. Етакчи ўринлар учун кураш олиб бораётган Рўзиқул Бердиев шогирдлари, Бобур Абдухолиқовнинг голи эвазига, “Андижон“ни кичик, 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа аввалидан буён ҳали бирон марта ғалаба нашидасини ҳис этмаган водийликлар янги устози Бахтиёр Ҳамидуллаев олдинги чизиқлардаги камчиликлар, жисмоний тайёргарлик, кадрлар масалалари ҳақида гапириб, бу муаммолар устида ишланаётганлигини таькидлади. Ҳозирча, янгиланаётган “бургутлар“ 6 очко билан, энг қуйи поғонадан силжишганича йўқ.

Шу куни яна бир баҳс, Тошкентда “Локомотив“ ҳамда “Навбаҳор“жамоалари ўртасида кечди. Унда, ўз натижаларни янги мутахассислар билан яхшилашга уринаётган “темирйўлчилар“ Намангандан ташриф буюрган рақиблари устидан 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндаги ягона голга Авазбек Ўлмасалиев муаллифлик қилди. Янги бош мураббий Андрей Микляев ва унинг ёрдамчиси Темур Кападзелар бошқарувида жамоа, иккинчи ғалабасини қайд этди. Бу орқали тошкентликлар, ўз имкониятларини бироз яхшилаган ҳолда, 18 очко билан 9 ўринга кўтарилди. Барқарорликни йўқотиб қўяётган меҳмонлар катта мураббийи Нумон Хасанов, қайд этилаётган натижаларни айни пандемия вазияти жамоада қийин кечгани ва муҳитнинг бироз кўнгилдагидек эмаслига билан изоҳлади. Айни пайтда “лочинлар“ 15 ўйиндан сўнг 20 очко жамғариб, экватор чизиғида боришмоқда.

Иккинчи футбол кунида, кучли учликдаги ўринлар учун жиддий кураш олиб бораётган “Қўқон-1912“ ҳамда “Металлург“ жамоалари тўқнаш келишди. Қизғин ва шиддатли кечган баҳсда меҳмонлар водийдан 3 очко олиб қайтишди. “Металлург“ сафида голларга Аброр Тошқўзиев ва Шаҳзод Убайдуллаевлар муаллифлик қилишди. Бекободликлар 4 ўйиндан иборат кичик ғалабали серия намойиш этаётгани диққатга сазовор. Ушбу мағлубиятдан сўнг, 26 очко билан 5 ўринни банд этган Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кучли учлик билан орадаги фарқнинг катта эмаслигини ҳисобга олиб, жиддий курашда давом этишади. Андрей Шипилов жамоаси эса 29 очко тўплаган 4 ўриндаги “Насаф“дан бир очко ва бир поғона пастда боряпти.

Шу куни, Муборакдаги “Баҳром Вафоев“ номли ўйингоҳда меҳмон бўлган “Бунёдкор“ мезбон “Машъал“ устидан зафар қучди 1:2. Учрашувнинг 2 дақиқасидаёқ, Раҳимжон Давроновнинг хатоси туфайли бир киши кам бўлиб қолган муборакликлар дарвозасига меҳмонлар сафидан, Хуршид Ғиёсов ҳамда Нурилло Тўхтасиновлар тўп киритишди. Камчилик бўлсада рақибларига етарлича қаршилик кўрсата олган мезбонлар вакили Сирожиддин Қўзиевнинг голи эса дурранг учун ҳам етарли бўламди. Шу тариқа “қалдирғочлар“ 29 та яьни, яқин таъқибчисидан 1 очко кам тўплаб, 3 ўриндан жой олишди.

Пайшанба куни бўлиб ўтган қарама-қаршиликларда жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Дастлаб, “Сурхон“ ҳамда “Қизилқум“ баҳсида нурсиз дурранг қайд этилди. Шундан сўнг меҳмонларнинг Термиздаги ғалабасиз ўйинлар сони 7 тага етди. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги қуйи ўринларида эса ўзгариш бўлмади. Навоийликлар 11 очко билан 11 ўрин, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги клуб эса 9 очко билан 12 ўринни банд этишди. Мухлислар, Олмалиқдаги марказий стадионда старт олган учрашувда анча қизиқарли тўқнашунинг гувоҳи бўлишди. Маълум муддат 10 киши бўлиб қолган “АГМК“ мағлубиятдан қутилиб қолди. Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланган Жавоҳир Қаҳрамоновнинг голига кейинчалик, Мате Ватсадзе жавоб қайтарди. Таблодаги ҳисоб якуний ҳуштак чалингунга қадар сақланиб қолди. Шу тариқа олмалиқликлар 30 очко билан витсе етакчиликни қайтариб олди. Жиззахликлар эса умумий 17 очко жамғарган ҳолда, 10 ўринга тушишди.

Халқаро майдондаги иштирок туфайли, ушбу турни муддатидан аввал ўтказган “Пахтакор“ “Бухоро“га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Игор Сергеев, Жалолиддин Машарипов, Акромжон Комилов ва Драган Черанлар киритган голлари тошкентликларнинг карвонбошилигини янада мустаҳкамлади.

Дадажон Фозилжонов

Киритилди: 18.09.2020 11:05. Ўқилди: 3610 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.