Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шота Арвеладзе: «Гол ура олмадик, аммо умуман яхши ўйин ўтказдик»

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Шабаб Ал Аҳли"га қарши учрашувдан кейинги матбуот анжуманида қатнашишди.

"Ўйлашимча, бугун жуда яхши ўйнадик. Ҳа, гол ура олмадик, лекин умуман оладиган бўлсак ажойиб ўйин ўтказдик. Афсуски, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Охирги 20 дақиқада гол уришимиз мумкин эди, бу футбол, бу Чемпионлар Лигаси, бу ерда гол уриш шарт. Ортда қолган 3 ўйинда 8та яққол голли вазият яратдик, буни давом эттиришимиз ва гол уришимиз керак.

Агар сиз гол урмасангиз, унда ғалаба қозонолмайсиз. Бу тўғрида олдин ҳам айтганман. Агар баҳсни ютишни истасангиз рақибдан кўра кўпроқ гол уришингиз керак.

Албатта, дастлабки икки ўйин жисмоний ҳолатга таъсир қилади, руҳий муаммолар. Бизда гол уриш учун имкониятлар етарли бўлди. Бу футбол, бу ерда сенинг зарбаларингни тўсиши ёки қайтариши мумкин бўлган дарвозабон ва ҳимоячилар бор. Ҳамиша сенга халал берадиган кимдир топилади. Яқин масофадан зарбалар бериш имкони ҳам бўлди, бу ноаниқ зарбалардан кўра яхшироқ. Бундай қисқа вақтда ўтадиган баҳсларда муҳим рол ўйнайдиган жисмоний ҳолатни ҳам қайд этиб ўтиш мумкин. Муаммоларни биламиз ва уларни тўғрилаш устида ишлаймиз.

Ўйиндан кейин Дердийок билан бир вазият ҳақида гаплашдик. Бир ҳолатда чап қанотдан ерлатиб пас узатилди ва у ўша тўпга ташланмади. Мен Эренга шундай дедим: "Кимдир тўпга интилиши керак, кимдир югуриши ва тўпга тегиниб қўйиши ва гол уриши керак". Албатта, буни унинг ўзи ҳам билади.

Биз гуруҳдан чиқиш учун кейинги, сўнг эса ундан кейинги ўйинларни ютишга ҳаракат қиламиз", — деди Арвеладзе.

Киритилди: 21.09.2020 06:39. Ўқилди: 4108 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.