Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Расман. «Пахтакор» ОЧЛ нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлди

Осиё чемпионлар лигаси "В" гуруҳида "Пахтакор" ва "Шабаб ал-Аҳли" клублари плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлишди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар тарқатди.

Ушбу гуруҳда пешқадамлик қилиб турган "Ал-Ҳилол"нинг барча натижалари бекор қилинди. Боиси, Саудия жамоасида COVID-19 касаллиги кенг тарқалгани учун клуб сўнгги тур баҳси учун қайдномага бор-йўғи 11 нафар футболчини (улардан 3 нафари дарвозабон) киритди. Қоидага кўра эса, жамоа камида 13 нафар футболчи билан баҳсга ташриф буюриши керак эди.

ОЧЛ регламенти ҳар бир жамоага 35 нафар ўйинчини рўйхатдан ўтказиш имконини берган бўлиб, "Ал-Ҳилол" 30 ўйинчини "заявка" қилган эди. Жамоа Доҳага 27 ўйинчини олиб келган эди.

Осиё футбол конфедерацияси сўнгги тур учрашувини ўтказиш учун Саудия Арабистони футбол федерацияси ва "Ал-Ҳилол" клуби билан яқин алоқада бўлиб турди. Томонлар муаммоларни ҳал этиш учун бор кучини берганига қарамай, ўйинни ўтказишнинг имкони бўлмади.

ОЧЛ регламентининг 4.3 бандида қуйидагича қоида мавжуд:

"Агар жамоа сафидаги ўйинчилар сони ҳар қандай сабабга кўра 13 нафардан кам бўлса (бир дарвозабонни қўшиб ҳисоблаганда), клубнинг учрашувда иштирок этишига йўл қўйилмайди. Бунда масъулият клуб зиммасига юкланади ва у мусобақада иштирок этишдан бош тортган деб ҳисобланади.

Аммо маълум шароитларда, агар ўйиннинг бошқа муддатга кўчирилиши мусобақа тақвимига таъсир қилмаса, ОФК мусобақаларни ўтказиш қўмитаси истисно тариқасида, ўйинни бошқа вақтга кўчириши мумкин".

ОЧЛ Ғарб минтақасидаги ўйинларни ўтказишга масъул бўлган ташкилий қўмита "Ал-Ҳилол" - "Шабаб ал-Аҳли" ўйинини бошқа муддатга қолдириш мусобақанинг кейинги тақвимига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, истисно қилмасликка қарор қилди.

Шу тариқа, "Ал-Ҳилол"нинг барча натижалари бекор қилинди. Натижада "Пахтакор" ва "Шабаб ал-Аҳли"нинг ҳисобидаги очколар 7тани ташкил қилди. Агар Арвеладзе жамоаси бугун "Шаҳр Ходро"га ютқазса ҳам, ўзаро ўйинда БАА жамоасидан устунликка эга бўлгани учун гуруҳда 1-ўринни эгаллайди.

"Пахтакор" нимчорак финални 26 сентябрь куни Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши ўтказади.

Киритилди: 23.09.2020 23:45. Ўқилди: 4988 марта. Фикрлар: 1 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.