Суперлига. «Пахтакор» Муборакда йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видеошарҳ)
Coca-Cola Суперлига 21-тури доирасида «Пахтакор» клуби Муборакда «Машъал» билан ўйнади. Учрашувнинг 5-дақиқасида Драган Черан тошкентликларнинг илк голини урди. Бунга мезбонлар 13-дақиқада Шерзод Темировнинг голи билан жавоб берди. 31-дақиқада Достон Ҳамдамов «шерлар»ни яна олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда «Пахтакор» ўйинчилари иккита тўп киритишга эришди. Уларга Игор Сергеев ва Диёр Холматов муаллиф бўлди.