Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шота Арвеладзе: «Қийин йилда бизга ёрдам берган ҳаммага раҳмат»

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Қўқон-1912" билан учрашувдан кейин ўйин хусусида фикрларини айтиб ўтди.

"Чемпионликка эришган кечамизда бутун йилни эслаб ўтаман. Илк беллашувни ҳали Суперлига старт олмаган 10 февралда Чемпионлар Лигасида ўтказгандик. Ўшанда йилнинг бундай кўриниш олишини ҳеч ким билмасди. Бутун дунё муаммога рўпара бўлди. Фикримча, "Пахтакор" тарихида чемпионлик қўлга киритилган энг қийин йил айнан шу йил бўлди. Одамлар кўплаб воқеаларни бошдан ўтказди. Биз мавсумни якунига етказаётганимиз учун барчага раҳмат айтаман. Ўзбекистон ва шаҳримизда истиқомат қилаётган, меҳнат қилаётган ҳар бир инсонга раҳмат. Қолаверса, қийин шароитда ўйинларни ташкил қилган ЎФА ва ПФЛга, бизга ҳар бир вазиятда ёрдам берган, муаммоларни ҳал қилган клуб раҳбарияти, ҳар бир жабҳада меҳнатини аямаган клубдаги ҳар бир ходимни тик турган ҳолда олқишлайман. Ишқибозларни алоҳида ёдга олиб ўтаман. Барча олқишларга муносиб. Клубдаги кўплаб ходимларнинг ўзи ёки оиласида кимдир касал бўлди, яқинларини йўқотганлар бор. Шундай қийин ҳолатда барча ўз вазифасини имкони борича адо этишга уринди. Ҳаммадан миннатдорман. Қийин пайт бўлса-да, деярли 4 тур олдин чемпион бўлдик, Чемпионлар Лигасида нафақат клуб, балки мамлакат обрўсини муносиб ҳимоя қилишга интилдик.

Мавсум мобайнида қийин ўйинлар ўтказдик. Энг қийинини танлай олмайман, лекин АГМК, "Сўғдиёна", "Бунёдкор" билан ўйинлар мураккаб кечди. Ҳар бир баҳснинг ўзида турлича қийинчиликлар учради. Чемпионат якунлангач, ўйлаб кўриб жавоб берса бўлади. Йигитлар куни кеча терма жамоа йиғинидан қайтишгани ва таркибдаги йўқотишлар сабабли бугун энг яхши ҳолатда эмасдик. Лекин ҳали олдимизда чемпионатда уч ўйин ва Кубок беллашувлари турибди. Биз меҳнат қилишда, хатолардан хулоса чиқариш ва ғалаба учун курашишда давом этамиз", — деди Арвеладзе.

Киритилди: 20.11.2020 21:07. Ўқилди: 2039 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.