Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Превью. "Насаф" - "Пахтакор"

Суперлига 24-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.

Аллақачон чемпионлик масаласини ҳал этиб бўлган "Шерлар" Қаршида "Насаф" билан майдонга тушишади. Ҳар икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар охирги йилларда кескин ўтмоқда. Рақиб айни пайтда чемпионатда 2-поғона учун курашни давом эттирмоқда.

Чемпионатларда жамоалар жами 47 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 28тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 10 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 9 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 74 бор ишғол қилган жамоамиз дарвозасидан 41 гол ўтказиб юборган.

Қаршидаги 23 ўйинда эса "Пахтакор" 8 ғалаба, 7 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган. 23 гол урган тошкентликлар ўз дарвозасидан 28 тўп ўтказиб юборган. Охирги икки мавсумда Шота Арвеладзе жамоаси Қаршида ғалаба қозонган.

"Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 25 ноябрь, чоршанба куни Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 13:00да бошланади.

"Насаф" билан Қаршида кечадиган беллашувни Шавкат Насибуллаев бошқаради. Унга қанотларда Бектурсин Канназаров ва Ойбек Каллахўжаев ёрдам беради. Насибуллаев айни пайтга қадар чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги беш ўйинда ҳакамлик қилган. Ушбу учрашувларда жамоамиз "Металлург", "Андижон", "Бухоро", "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна"дан устун келган.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев (Наманган), Бектурсин Канназаров (Нукус), Ойбек Каллахўжаев (Тошкент), Достон Раҳмонов (Гулистон).
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).

Киритилди: 23.11.2020 19:42. Ўқилди: 2285 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 30 64
2 Пахтакор 30 60
3 Насаф 30 59
4 Динамо 30 58
5 Бунёдкор 30 49
6 ОКМК 30 48
7 Навбаҳор 30 40
8 Сўғдиёна 30 37
9 Қизилқум 30 36
10 Сурхон 30 35
11 Андижон 30 35
12 Қўқон-1912 30 34
13 Машъал 30 30
14 Хоразм 30 27
15 Бухоро 30 27
16 Шўртан 30 17

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

29.11.2025. Суперлига. 30-тур.
15:00
Навбаҳор
1-1
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.