Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлик наърасини тортган "шерлар", тарихий натижа қайд этган АГМК ва “сургун“ интригасини сақлаб қолган тур якунлари

Кўпчиликнинг хотирида жуда ҳам оғир ва мураккаб келганлиги билан қолган йил якунига роппа-роса 1 ой вақт қолмоқда. Шунинг баробарида, пандемия туфайли бироз кейинга сурилган Ўзбекистон чемпионатининг ҳам поёни кўриниб қолди. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси, сўнгги 4 та турни ўтказишни, ҳар бир жамоа иккитадан уй ва иккитадан сафар тизимида ўйнаши ҳамда сўнгги иккита тур ўйинларининг барчаси бир кунда ўтказилиши тартибида белгилади. Шу асосда, Кока Кола Суперлигаси, 26 тур ўйинларининг барчаси якшанба, дам олиш кунида бўлиб ўтди. Муборак, водий, Жиззах воҳаси ва Бекободдаги учрашувлар бир вақтда старт олди. "Марказий" стадионида майдон эгалари “Машъалʼʼ жамоаси, расмий меҳмон сифатида “Бухоро“га қарши майдонда саф тортишди.

Жорий мавсумдаги иштироки ҳақида ижобий фикр билдириш мушкул бўлган иккала клубга ҳам бу ўйиндаги очко аҳамиятли эди. Айниқса, бохороликларга сув ва ҳаводек. Боисики, жамоа про лигага тушиб кетиш хавфига энг яқин жойлашган. Аммо, бу турда ҳам мағлубиятдан қутилиб қола олмади. Дастлаб, меҳмонлар сафида Ҳумоюн Муртозаев пенальтидан, кейин эса Ибе Окоро ҳамда Сардор Абдураимовлар ўйиндан дарвозани ишғол этиб, муборакликларга ғалаба келтиришди. Рақиблар эса, Муҳаммад Ғиёсовнинг голидан бошқа, тўп кирита олишмади. Умумий ҳисоб 1:3.

Шундан сўнг, ўтган турда 9 ўйинлик ғалабасиз серияга нуқта қўйган “Машъалʼʼ, бугун ҳам ғалаба қайд этди ва 26 очко билан жадвалда 10 ўрнини ўзгартирмади. “Бухоро“нинг ишлари янада мураккаблашмоқда. 25 ўйиндан кейин, Жамшид Саидов шогирдлари 14 очко жамғариб энг қуйи поғонада боришмоқда.

Бекободда “Металлург“ Шаҳзод Убайдуллаевнинг сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига аутсайдер “Сурхон“ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Шу тариқа, Андрей Шипилов бошчилигидаги жамоа 36 очко билан 6 ўринга кўтарилди.

Бугунгача, 17 очко йиққан термизликлар 12 ўрин, хавфли ҳудуддан жой олишган. Термизликлар мураббийи Владимир Андреев, бу ҳолатда ҳаммаси жамоанинг ўзи қўлида, агар сўнгги турда мезбон сифатида рақиб таслим этилса, клуб кучлилар сафида қолиш имкониятига эга бўлиши ҳақида айтиб ўтди.

Суперлигани тарк этиш учун даъвогарлардан бири бўлган “Андижон“ ҳам “унвондор“лари сингари, водий дербисида “Қўқон-1912“га имкониятни бой берди. Қўқонликлар, Мурод Холмуҳаммедовнинг пенальтидан киритган тўпи эвазига мезбонлардан устун келишди, 0:1. Бу орқали, меҳмонлар 41 очко тўплаб, 5 ўриндан қолишган бўлса, Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги водийликлар 16 очко билан 13 ўриндан силжишмади. Кўриниб турубдики, про лигага йўл олиши мумкин бўлган жамоаларнинг “сургуни“ масаласи сўнгги турда ҳал бўлади.

Жиззахда “Соғдиёна“, “Қизилқум“устидан, ғалабани қўлдан чиқарди. Томонлар, чемпионатда қолиши аниқ бўлиб улгурган бўлсада, жорий натижаларни янада яхшилаш учун жиддий кураш олиб боришди. Дастлаб, Жамшид Болтабоев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, сўнгги дақиқаларда Милан Митрович дарвозаси томон белгиланган пенальтидан унумли фойдаланган Ойбек Қиличев мувозанатни тиклади, 1:1. Шу тариқа, навоийликлар 24 очко билан 11, 36 очко тўплаган жиззахликлар эса экватор чизиғини банд этишган.

Етакчилардан бири, АГМК Наманганда “Навбаҳор“ билан жанговар дуранг қайд этди.
Водийликлар мураббийлик постига Нўмон Ҳасанов келганидан кейин, жамоа ўйинда ижобий ўзгаришлар сезилмоқда.

Буни мутахассиснинг ўзи ҳам таъкидлаб, ўйиндан ўйинга шогирдларининг ўйини очилиб бораётгани, ортда қолган турларда ўсиш бўлганлиги кўзга ташланаётгани борасида фикр билдирди. Наманганликлар ушбу беллашувдан сўнг, 34 очко жамғарган ҳолда, 8 поғонага жойлашишди. Меҳмонда майдон эгаларига жиддий кураш таклиф этган олмалиқликлар, ишлаб олинган 1 очко натижасида, ҳозиргача 46 очко жамғарган ҳолда, 3 ўринни мустаҳкамлади ва ушбу кўрсатгич орқали, Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа ўз тарихида илк маротаба совриндорга айланди.

Тошкентдаги “Миллий“стадионида турнинг марказий учрашуви “Бунёдкор“ ва “Насаф“ ўртасида кечди. Томонларнинг миссияси аниқ. “Қалдирғочлар“ “кучли учлик“ка кириши, “Аждарлар“ эса шу ўйиндаёқ кумуш медалларни ўзига расмийлаштириши керак эди.

Якунда, ишининг уддасидан чиққан фақат “Насаф“ бўлди. Дастлабки дақиқаларда, Марко Станоевичнинг жарима зарбасидан, Абдумавлон Абдужалилов дарвозасига йўллаган голи, финал ҳуштагигача ягоналигини сақлаб қолди, 0:1. Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев жамоаси, вице чемпион мақомига сазовор бўлди. Эътиборлиси, бундай натижа, клуб тарихида 3 бора қайд этилди.

Турни якунловчи тўқнашув “Пахтакор“ марказий ўйингоҳида бўлиб ўтди. Мезбонларга чемпионлик унвони расман топшириладиган қарама-қаршиликда “Пахтакор“ “Локомотив“дан устун келди. Игор Сергеев киритган голга, меҳмонлар вакиллари жавоб қайтара билишмади. Ўйиндан сўнг, монанд куй-қўшиқ, рақслар билан, тантанали равишда ўзбек футболи байроқдорига чемпионат кубоги топширилди.

Ортда қолган тур қаҳрамонлари:

Мураббий: Дилявер Ваниев(Машъал)

мутахассис, жамоанинг ўйини буткул чиқмаётган, натижалар ортга қараб кетаётган, жоиз бўлса, инқироз пайтида, жадвалда қуйи ўринларга тушиб кетишни олдини олиб, жамоада ишонч ва иштиёқ пайдо қила олди ва кетма-кет иккинчи ўйинда зафар қучиб, муҳим очколарни қўлга киритди.

Дарвозабон: Валижон Раҳимов(АГМК)

Олмалиқ жамоаси посбони, “Навбаҳор“билан анча ҳужумкор кечган, вазиятларга бой бўлган ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб, қуруқ ўйин ўтказишга муваффақ бўлди ҳамда жамоасининг совринли ўринларда мавсумни якунлаши учун салмоқли кўмаклашди.

Футболчи: Марко Станоевич(Насаф)

Cербиялик яримҳимоячи “Бунёдкор“ билан бўлиб ўтган марказий қарама-қаршиликда ўзининг фаол сайи-ҳаракатлари билан ўйинда ягона бўлган голга муаллифлик қилиш билан бирга, жамоасининг муҳим ғалабаси ва эга чиққан эътирофига ўз ҳиссасини қўшди.

Сўнгги, 26 турда “Андижон“ нажот истаб “Пахтакор“га сафар қилади, “Бухоро“ учун “чикки ё пукки“ Олмалиқда ҳал бўлса, “Сурхон“ сўнгги имкониятидан Термизда “Соғдиёна“га қарши фойдаланиб кўради. Аламзада “Бунёдкор“га “Қизилқум“ рўбару келган, Наманган “лочинлари“ Қўқонга парвоз қилади, Муборакда “Металлург“ “Машъал“ синовидан ўтса, “термирйўлчилар“ учун сўнгги бекат “Насаф“ бўлади.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Киритилди: 30.11.2020 17:35. Ўқилди: 3676 марта. Фикрлар: 6 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.