Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон Кубоги финали олдидан қизиқарли фактлар

"Пахтакор" ўз тарихида 16-марта Ўзбекистон Кубоги финалида ўйнайдиган бўлди.

"Шерлар" кубок финалларида энг кўп иштирок этган жамоа саналади. Намангандаги финал жамоа учун 16-бор ҳал қилувчи баҳсга айланади. "Бунёдкор" 9, "Нефтчи" 7 ва "Насаф" 6 бор финалларда майдонга тушган. Финалда кетма-кет учта тўқнашув дастлабки бор "Пахтакор" ва "Бунёдкор" ўртасида 2007, 2008 ва 2009 йилги финалларда кузатилган. Энди "Пахтакор" ва АГМК ҳам кетма-кет учинчи тўқнашувда иштирок этади. Финалларда энг кўп кузатилган қарама-қаршилик "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасида рўй берган. Бу жамоалар жами 5 марта Ўзбекистон Кубоги финалларида баҳс олиб боришган. "Пахтакор" - "Бунёдкор" ва "Бунёдкор" - "Насаф" эса учтадан финалларда рўпара келган.

Кетма-кет финалларда иштирок этиш бўйича рекорд "Пахтакор"га тегишли. Жамоа 2001 йилдан 2009 йилгача 9 финалда қаторасига майдонга тушган! Иккинчи натижа "Бунёдкор"га тегишли бўлиб, бу клуб 2007-10 йилларда қаторасига 4 финалда ўйнаган.

Мураббийлар орасида кетма-кет уч финалда жамоаси билан иштирок этган мутахассислар орасига Шота Арвеладзе ҳам қўшилди. Бунгача Александр Иванков, Юрий Саркисян ва Равшан Ҳайдаров шундай кўрсаткич қайд этишган. Энг кўп финалларда жамоаси билан қатнашган мураббий Юрий Саркисян бўлиб, у "Нефтчи" билан 7 марта финал иштирокчисига айланган. Миржалол Қосимов учун 2020 йилги финал 7-ҳал қилувчи баҳс бўлади. Виктор Жалилов 5, Рўзиқул Бердиев 4 бор финалларда қатнашган. Шота Арвеладзе 20 декабрь куни Ўзбекистон Кубоги финалида энг кўп иштирок этган хорижлик мураббийга айланади ва уни икки марта ютиш борасида Тачмурод Агамуродовга тенглашиб олиши мумкин. Ҳозиргача хорижлик мутахассислардан Леонид Остроушко, Сергей Бутенко, Тачмурод Агамуродов, Зико ва Арвеладзе зафар қучган.

АГМК ва "Пахтакор" кетма-кет учинчи бор тўқнаш келадиган Ўзбекистон Кубоги-2020 финали 20 декабрь куни Намангандаги "Марказий" стадионда соат 15:00да бошланади.

Киритилди: 17.12.2020 21:01. Ўқилди: 2666 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Андижон 27 29
13 Машъал 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.