Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ўзбекистон кубоги. АГМК тарих ёзяпти, «Пахтакор» «олтин дубл»га эришадими? (превью)

Мураккаб пандемия шароитида бошланган мавсумни қийинчилик билан бўлса-да якунига етмоқда. Бу мақсад йўлида барча футбол жамоатчилиги катта меҳнат қилиб, жонбозлик кўрсатгани эътиборга арзигувлик. Бугун Ўзбекистонда 2020-йилги футбол мавсумига расмий ниҳоя ясаб берувчи Ўзбекистон кубогининг финал баҳси бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг “Пахтакор“ ҳамда Олмалиқнинг АГМК жамоалари яна бир муҳим ва аҳамиятли титул учун жиддий кураш олиб боришади.

Ўзгача штурм ва воқеаларга бой ўтган мавсумда ҳар бир жамоа ўзи намойиш этган ўйинга ҳамоҳанг натижани қайд этди, наздимизда.  Табиийки, барча бирдек қийинчилик, ноқулайликларга дуч келди. Шунга қарамай, миллий чемпионатда “Пахтакор“ ўз тарихида ўн учинчи бор чемпионликни тантана қилди. Халқаро майдон йўлаги ОЧЛнинг чорак финалида тугаган бўлсада, икки фронтда бирдек жанг қилган “шерлар“ учун машаққат билан қўлга киритилган чемпионликнинг сурури бўлакча. Тошкент жамоаси рақибларини энг кўп, 76 та гол билан сийлади. Якунда, 65 очко тўплаб, муддатидан аввал финишга етиб келди. Клубнинг ҳар бир аъзоси эса, мавсум мобайнида энг яхшилар сафида эътироф этилди.

Кучли учликдан муносиб ўрин олган Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳам жорий мавсумни анча ёрқин тарзда ўтказди. Миржалол Қосимов ва унинг жамоаси айниқса, биринчи даврада кўпчиликнинг оғзидан тушмади. Ўша даврда футболчиларнинг бир марта ҳам мағлуб бўлмасдан кўрсатган ўйини, клубнинг чемпионлик пойгасида яхшигина таъқибчи бўла олишини исботлади. Жамоа 13 мағлубиятсиз ўйин ўтказиб, бу борада энг узун серия ва ўз тарихидаги энг яхши стартни амалга оширди. Якунда, ўз тарихидаги энг кўп, 49 очко тўплаган ҳолда, бронза медали билан совриндорлар қаторидан жой олди.

Пойтахтликлар финалга қадар, нимчорак финалда “Сўғдиёна“ни йирик 8:1, чорак финалда “Қизилқум“ни 1:0 ҳисобида таслим этди ва ярим финал “Қўқон-1912“ устидан 3:0 ҳисобида устун келди. Олмалиқликларнинг финалгача босиб ўтган йўли жиддийроқ кўриниш берди. Мураббийлик фаолиятида 7-финалда иштирок этишга яқин турган Миржалол Қосимов шогирдлари дастлаб, “Локомотив“ни 3:0 ҳисобида енгишди, кейинги босқичда яна бир мураккаб рақиб “Металлург“ устидан 4:3 ҳисобида зафар қучишди, ярим финалда эса “Насаф“дан 1:0 ҳисобидаги ғалаба эвазига финал чиптаси тортиб олинди.

Эътиборлиси, мазкур жамоалар Ўзбекистон кубогининг финалида қаторасига 3-маротаба рўбару келишмоқда. 2018-йил, Фарғонадаги “Истиқлол“ ўйингоҳида кечган финалда АГМК 3:1 ҳисобида рақибларини доғда қолдириб, ўз тарихида янги саҳифа очган. 2019-йил Тошкентдаги “Локомотив“ стадионида бўлиб ўтган финалда эса, рақиблари дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўлланган “Пахтакор“ ғалабани тантана қилган. Томонлар барча мусобақаларда 28 маротаба ўзаро тўқнаш келишган бўлиб, шундан 20 та ғалабани  “Пахтакор“ ўзига расмийлаштирган бўлса, 5 та учрашувда АГМК зафар қучган. 3 ўйинда эса муроса кўчаси танланган.

Мураббийлар фикрлари

Миржалол Қосимов (АГМК): "Финалга осонликча етиб келмадик, бу йўлда дуч келган рақибларимиз “Локомотив“, “Металлург“ ва “Насаф“ Суперлиганинг энг номдор жамоаларидир. “Пахтакор“ ҳақида кўп гапиришнинг ҳожати йўқ, назаримда. Улар мамлакат чемпиони ва шунга монанд салоҳиятга эга. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Хато қилмасликка ҳаракат қиламиз. Намангандаги стадионда атмосфера ҳамиша зўр бўлган. Бу футбол, бизда имкониятлар бўлиши аниқ".

Шота Алверадзе ("Пахтакор"): "Совринлар эга чиқиш доимо ёқимли. Биз бу борада барқарорлик намойиш этаётганимиз эса икки карра завқ беради. Биз тўхташни хоҳламаймиз, янгидан-янги ғалабалар учун интиламиз. Таркибдаги ҳар бир футболчи салоҳиятли. Улар мавсум мобайнида кўп нарсаларни исботлаб улгуришди. Рақибимиз финалда қандай ўйнашни биладиган яхши жамоа. Бу тўқнашув қийин ва қизиқарли кечади".

Тахминий таркиблар

АГМК:  35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов, 94.Ҳусниддин Ғофуров, 23.Йован Жокич, 30.Жасур Умаров, 18.Баҳром Абдураҳимов, 7.Элгужа Григалашвили, 21.Мате Ватсадзе

“Пахтакор“: 35.Cанжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Эгор Кримец, 4.Акромжон Комилов, 20.Одил Ҳамробеков, 21.Аброр Исмоилов, 17.Достон Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игор Сергеев

Учрашувни, бош ҳакам Зокир Қодиров, ёрдамчи ҳакамлар Руслан Серазитдинов ва Руслан Самандаров, захира ҳаками Шавкат Насибуллаев ҳамда назоратчи Владислав Цейтлиндан иборат расмийлар бошқариб боради.

Ушбу финал яна бир жиҳат билан эътиборлики, бугун Наманганда ўзбек футболи тарихида илк бор видеотакрор тизимидан расман фойдаланилади. Бундай масъулиятли вазифа эса Азиз Асимовга ишониб топширилган. Унга, VAR ёрдамчи ҳаками Тимур Гайнулин ҳамда VAR назоратчиси Фарҳод Абдуллаевлар ёрдам беришади.

Ўйин соат 15:00дан бошлаб, "Спорт ТВ" телеканалида, супер атмосфера хукм сурувчи Намангандаги “Марказий“ стадионидан тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади.

Киритилди: 20.12.2020 09:35. Ўқилди: 3017 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.