Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Пахтакор» АГМКга имкон қолдирмади ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

АГМК ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви ҳозиргина якунига етди.

Учрашув бошида Қосимов шогирдлари рақибга босим ўтказиб, тезкор гол уриб олиш ҳаракат қилишди. Бу пайтда пахтакорчилар ҳимояланишга мажбур бўлишди. Аммо АГМК ўз мақсадига ета олмади.

Ўйиннинг 28-дақиқасида эса Ҳамдамов ўнг қанотда ҳимоячини алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди ва Черанга узатма берди. Драган 13 метрлардан кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим бошида эса сербиялик футболчи ҳисобдаги фарқни оширди. Машарипов чап қанотдан етказган тўпини Черан бош билан олмалиқликлар дарвозасига жойлаб қўйди.

Баҳснинг 58-дақиқасига келиб амалда ўйин тақдири ҳал бўлди. Учрашув ҳаками Зокир Қодиров видеотакрорни томоша қилгач, тўп Раҳмоновнинг қўлига текканини аниқлади ва АГМК дарвозаси томон пенальти белгилади. Машарипов 11 метрли жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди.

Учрашув сўнгида олмалиқликлар битта жавоб тўпини киритишганди, аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

Шу тариқа, "Пахтакор" кетма-кет учинчи марта, ўз тарихида эса 13-марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.

Ўзбекистон Coca Cola кубоги-2020. Финал
АГМК – “Пахтакор” - 0:3 (0:1)
Голлар: Драган Черан (28, 47), Жалолиддин Машарипов (59-пенальти)
АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Элгужа Григалашвили, 11.Мурод Тошматов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 21.Мате Ватсадзе, 23.Йован Жокич, 44.Бобур Йўлдошев, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
Захирадагилар: 32.Суҳробжон Султонов, 4.Миржамол Қосимов, 9.Зафар Полвонов, 10.Шаҳзод Нурматов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 30.Жасур Умаров, 31.Сайдулло Раҳматов, 77.Арслонмират Аманов, 88.Игорь Зонич.
“Пахтакор”: 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Одилжон Ҳамробеков, 21.Аброрбек Исмоилов, 77.Эрен Дердийок.
Захирадагилар: 25.Элдорбек Суюнов, 7.Садриддин Абдуллаев, 8.Асадбек Собиржонов, 18.Ҳожимат Эркинов, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 28.Диёр Холматов, 29.Владимир Козак, 99.Жавоҳир Сидиқов.
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Серазитдинов, Руслан Самандаров, Шавкат Насибуллаев.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
VAR ҳакамлари: Aзиз Aсимов, Тимур Гайнулин.
VAR назоратчиси: Фарҳод Aбдуллаев.
20 декабрь 2020 йил. Наманган. "Марказий" стадион.

Киритилди: 20.12.2020 16:56. Ўқилди: 3423 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.