Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Шота Арвеладзе: "Зенит" ва "Спартак" билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади"

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе АГМКга қарши бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал учрашувидан (3:0) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

– Кечаги ўйин ҳақида фикримни бошлайман. Чемпионлар Лигаси финалини томоша қилдик. Мусобақадан чиқиб кетганимиздан сўнг ўйинларни кузатдик. Савия борасида биз улардан қолишмасдик. Турнирни ютиш учун имкониятимиз бор эди. Шунда ўзимизни бошқа қитъа клублари билан синаб кўрардик. Йигитларга эртанги кун сари қадамни ўзларидан ҳам иштиёқ, доимий ҳаракат зарурлигини айтдим. Бугунги баҳсга келсак, ўйинни назорат қилдик. Учта голдан ташқари яна вазиятлар яратдик. Рақибнинг аниқ зарбаси деярли бўлмади. Жиддий рақиб устидан зафар қучдик ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритдик. Улар бежизга чемпионатни учликда тугатишмади.

Ушбу қийин мавсумда барчага оғир бўлди. Футболчилар, раҳбарият, барча ходимларга раҳмат айтаман. Бизга барча шароитлар яратиб берилди. Клуб президенти Бобур Шодиев, бош директор Дмитрий Адисмандан клуб учун қайғураётганидан миннатдорман. Ўзим билан дўстлашган ҳамма инсонларга раҳмат. Барчага соғлиқ тилайман, энг оғир йил ўтиб кетди деб умид қиламан.

Жамоалар "Пахтакор" каби савияни ошириш учун интилишлари керак. Шунда умумий даража янада ўсади.

Мавсумни яхши ўтказдик. Кеча бизда битта соврин бор эди, энди улар сонини яна биттага кўпайтирдик.

Мураббийлар келади ва кетади. Шу жумладан, мен ҳам. Лекин улардан кўп нарсалар қолади. Яратилган тизим йўқ бўлмайди. Ҳамиша ишни яхшилашга уриниш керак. Энг яхши даража учун интилиш шарт.

"Пахтакор"нинг кейинги йилга режалари аниқ. Футболчилар билан шартномалар тузилган, йиғин учун жой танланган. "Зенит" ва "Спартак" Москва каби рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади. Академияга доимгидек яхши эътибор бериш режалаштирилган. Режалар ва бюджетга эгамиз. Чемпионлар Лигасига жиддий ҳозирлик кўриш кераклигини барча билади.

Киритилди: 20.12.2020 17:47. Ўқилди: 4313 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Андижон 27 29
12 Машъал 28 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.