Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бобур Акмалов: Сўнгги кунларда ўзбек футболидаги хабарлар рейтинги

Сўнгги кунларда мен эшитган расмий-норасмий хабарлар рейтинги:

1. Шота Арвеладзе "Пахтакор" билан хайрлашди. Бироқ, ҳали бу қарор  якуний эмас экан.

2. "Бунёдкор" ва Ўзбекистон МЖ ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошевга Украинанинг қатор клублари қизиқмоқда. Унинг агенти айтдики, қизиқиш билдирган клублар кучли ўнликдан. Ўзи Украина Премьер лигасида 14 жамоа қатнашади. Кучли ўнлик деса кулгили чиқаркан. Ўнликдаги жамоалар:

Динамо Киев
Шахтёр
Десна
Заря
Ворскла
Колос
Олимпик
Александрия
Мариуполь
Ингулец

3.  Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубига ўтиши эҳтимоли юқори, агар музокаралар ижобий якунланса.

4. Игорь Сергеев "Пахтакор" билан янги шартнома шартлари борасида музокара ўтказяпти. Томонлар келиша олишмаса, у ҳам легионерга айланиш эҳтимоли йўқ эмас.

5. Эрен Дердийок айни пайтда Ўзбекистонда эмас. У дам олиш учун оиласи билан кетган. Футболчининг "Пахтакор" билан яна 1 йиллик шартномаси бор, бироқ таътилдан қайтмаса, ҳайрон бўлмаймиз.

6. Янги тузилаётган "Олимпия" жамоаси Пролигада қатнашишидан хабардорсиз.

7. "Орол" ва "Хоразм" жамоалари борасида ҳам янгиликлар бўлиб қолиши кутилмоқда.

8. "Пахтакор"да ёрдамчи мураббийлар бўлиб ишлаган Ласло Ямбор ва Питер Хюистра жамоада қолиши кутилмоқда.

9.  Келгуси мавсумдан Осиё Чемпионлар Лигасига Ўзбекистонга 1+1 ўрни берилган. ОФК кубогида эса 1 жамоамиз ўйнайди. Демак, "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичидан, ОКМК квалификация раундидан бошлаб қатнашади. "Насаф" эса ОФК кубогида ўйнайди. ОФК тасарруфидаги ушбу турнирларни 2021 йил апрел ойидан аввал бошламаслигини маълум қилган.

10. "Нефтчи" футболчилари Жамшид Тўрақулов ва Достон Тошматов иши бўйича тез орада янгиликлар бўлиб қолса ажаб эмас. Тергов жараёни тезлашган ва яхшиликка умид бор. Клуб раҳбари Зоҳиджон Ғофуров, собиқ бош мураббий Асад Дўрмонов ва бошқа масъуллар футболчиларга кўмак кўрсатиш ва уларнинг маошларини оилаларига етказиш учун камарбаста.

Бобур Акмалов

Киритилди: 24.12.2020 17:02. Ўқилди: 6224 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.