Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Instat: Жалолиддин Машарипов — Суперлиганинг энг яхши футболчиси

2020 йил Суперлига якунлари бўйича энг яхши футболчилар ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Ушбу маълумотларни тақдим этишда жаҳонга машҳур "Инстат" компанияси таҳлилларидан фойдаланмоқдамиз. 2020 йил Суперлиганинг энг яхши футболчиси Жалолиддин Машарипов бўлган. Унинг индекси 314ни ташкил қилди. Кейинги поғоналардан Драган Черан 270, Ҳожиакбар Алижонов 259, Достон Ҳамдамов 252 ва Анзур Исмоилов 251 балл билан ўрин олган. Яъни, дастлабки энг яхши 5 футболчи "Пахтакор" аъзолари саналади. Энг кучли 11 футболчи рўйхатида Одил Ҳамробеков, Шерзод Аъзамов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Станоевич, Егор Кримец ва Ойбек Бозоров ўрин олган.

Мавсум мобайнида энг кўп голли вазиятларни Машарипов яратган - 41та. Ундан кейин Черан 34та, Жасур Ҳасанов 32та, Санжар Қодирқулов 23та ва Ойбек Бозоров 22та шундай имконият содир этган. Дарвозага энг кўп аниқ зарбани эса Черан берган. Драган 41 марта тўпни дарвозага аниқ тепган. Игорь Сергеев, Нурилло Тўхтасинов ва Бобур Абдухоилқов 31тадан, Шаҳзод Убайдуллаев 29 аниқ зарбага эга.

Энг кўп аниқ узатмани Лутфулла Тўраев берган. У 1846 бор шерикларига тўпни етказган. Одил Ҳамробеков мавсум охирида бир неча ўйинларни ўтказиб юбориб, ўртача миқдорда иккинчи поғонага тушиб қолди. Унинг ҳисобида 1733та узатма мавжуд. Бир ўйинга ўртача миқдор ва аниқлик фоизи Ҳамробеков энг яхши натижа соҳиби бўлган. Бу борада кейинги ўринларда Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов ва Фарруҳ Сайфиев бор.

Ҳал қилувчи узатмалар беришда Машарипов етакчи бўлди. 31 марта у шундай ишни амалга оширди. Жасур Ҳасанов 24, Станислав Андреев 19, Азиз Амонов 16 ва Драган Черан 15 бор буни уддалаган. Кросслар узатишда Ҳожиакбар Алижонов ва Фарҳод Мираҳмадов 33талик кўрсаткич билан пешқадам бўлишди. Машарипов ва Сайфиевда 31тадан, Мирзоҳид Ғофуровда 28та кросс узатмалар мавжуд.

Энг кўп яккакураш ютган ўйинчи Лутфулла Тўраев бўлди. У жами 267 бор бунинг уддасидан чиққан. Ойбек Рустамов 267, Ҳусниддин Алиқулов 266, Жалолиддин Машарипов 261 ва Иброҳимҳалил Йўлдошев 259 марта курашларда ғолиб бўлган. Ҳимоявий курашлар ва ҳаводаги курашларни ютишда Ҳусниддин Алиқулов етакчи бўлди.

Рақибни алдаб ўтишда Машарипов пешқадам - 160 марта Жалол рақиблардан ўтиб кетган. Ойбек Бозоров 89, Иброҳимҳалил Йўлдошев 79, Қувондиқ Рўзиев 71 ва Азиз Амонов 70 марта бунга эришган.

Киритилди: 30.12.2020 16:45. Ўқилди: 3045 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.