Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АГМК 2021 йилги ОЧЛ саралаш босқичида иштирок этади

АГМК ўтган мавсумдаги қўлга киритган натижалари ва ОФК талаби доирасида лицензиялаш мажбуриятларини тўлиқ бажаргани учун янги мавсумда ОФК байроғи остидаги халқаро мусобақада қатнашиш хуқуқини қўлга киритди.

Жамоа ОЧЛ саралаш босқичи орқали гуруҳ босқичига йўлланма олишга ҳаракат қилади. Саралаш доирасида дастлаб ўтган йилги натижаларга кўра Ироқнинг иккинчи жамоаси бўлган «Ал Қува Ал Жавия» билан сафарда беллашади. Агарда ушбу тўсиқдан ўтиш уддаланса, кейинчалик плей-офф босқичида Қатарнинг тўртинчи жамоаси бўлган «Ал Гарафа» билан гуруҳ босқичи йўлланмаси учун яна меҳмонда беллашади.

Жамоанинг бўлажак рақиблари — «Ал Қува Ал Жавия» айни пайтда Ироқ чемпионатида 12-турдан кейин 22 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди. Эҳтимолий кейинги рақибимиз Қатарнинг «Ал Гарафа» жамоаси эса 11-турдан сўнг 22 очко тўплаган ҳолда 2-поғонани банд этмоқда.

АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олмаган тақдирда ҳам янги мавсумда халқаро мусобақада иштирок этади. ОЧЛ саралаш босқичидан муваффақиятли ўтилмаган тақдирда жамоамиз иштирокни ОФК кубоги гуруҳ босқичида давом эттиради.

АГМК ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқадиган бўлса, унда ОФК кубогида юртимизнинг бошқа клуби Қаршининг «Насаф» жамоаси қатнашади.

ОЧЛ ва ОФК кубогининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими ва ўйинлар санаси эса кейинроқ ОФК томонидан эълон қилинади.

Киритилди: 03.01.2021 13:01. Ўқилди: 6910 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Насаф 22 49
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 22 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Сурхон 22 25
11 Андижон 21 22
12 Қўқон-1912 22 22
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

19.09.2025. Суперлига. 22-тур.
19:00
Шўртан
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.