Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ОФК мухлислар ўртасида ОЧЛ-2020 учун сўровнома ўтказмоқда, ўзбек футболчиларидан кимлар рўйхатда бор?

пандемияси бўлишига қарамасдан, Осиёнинг топ футболчилари янада кўпроқ ҳурматга лойиқ бўладиган натижаларни кўрсатиб келишмоқда.

Шу сабабли the-AFC.COM сизни 2020 йилдаги ОЧЛнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ўтказаётган сўровномада иштирок этишга таклиф қилади. 24 январгача давом этадиган сўровномада мухлислар томонидан 60%ли овоз йиғган футболчи ғолиб деб эълон қилинади.

Ўзгача тарзда бўлиб ўтган мавсумнинг асосий қисмида, Осиёнинг элита клублари Доҳа шахрида бўлиб ўтадиган финал йўлланмасини қўлга киритиш учун қизғин кураш олиб боришди. Лекин айнан ким Осиё футбол мухлислари нигоҳида яққол ажралиб турди? Қуйида кўрсатилган 15 та номзодни ўрганиб чиқинг ва энг маъқул келган футболчига овоз беринг.

Жуниор Неграо – “Улсан Хёндэ” (Жанубий Корея)
Гуруҳ босқичида 5та ва финалдаги 2 голи билан турнирда жами 7 та тўп киритган бразилиялик ҳужумчи Жуниор. Жамоасининг Доҳада улкан ғалабани нишонлаши учун ўзининг унутилмас ҳиссасини қўшди. 34 ёшлик форвард барча мусобақаларда рақиблар дарвозасига 35 та гол киритиб ажойиб мавсумни ўтказди. У, шунингдек, рекорд қайд этиш орқали Осиё футбол тарихида ўз номини ёздириб қўйди.

Султон ал-Ғаннам – “Ан-Насср” (Саудия Арабистони)
“Ан-Насср футболчиси, шубҳасиз, мусобақанинг энг яхшиларидан бири бўлди. Султоннинг ишончли ҳаракатлари жамоасининг финалгача етиб боришида муҳум роль ўйнади. Чемпионат давомида мустаҳкам ҳимояси ва ҳужумдаги 4 голдан кам бўлмаган яратувчанлиги туфайли Ал-Ғаннам майдоннинг олди ва орқа томонида бир хил даражада ўйнай оладиган футболчилардан бири эди.

Жалолиддин Машарипов – “Пахтакор” (Ўзбекистон)
Жалолиддин Машарипов 2009 йилдан бери илк маротаба чорак финалгача етиб кела олган Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” таркибида ҳужумкор ва яратувчанлиги билан ўзини кўрсата олди. У февраль ойида бўлиб ўтган Дубайнинг “Шабаб Ал Аҳли” клубига қарши учрашувда киритган такрорланмас голи билан ажоиб мавсумни бошлаб олган эди. Машарипов гарчанд чорак финалда қизил карточка билан сийланишига қарамасдан “Пахтакор”нинг бу мавсумдаги ҳақиқий юлдузига айлана олди.

Шожаий Халилзода – “Персеполис” (Эрон)
Ўз ҳисобига 2 гол ёздириб қўйган “Персеполис”нинг асосий таянч ярим ҳимоячиси Халилзода турнирнинг энг намунали футболчиларидан бир бўла олди. У гарчанд очилиш учрашувида майдонга тушмаган бўлсада, Теҳрон клубига 6 та учрашувда ажоиб ўйинлари билан ёрдам бера олди.

Октябрь ойида Шожаий Қатар Юлдузлар Лигасининг “Ар-Райян жамоасига кўчиб ўтди ва декабрдаги финалда эронликларга ёрдам бера олмади.

Ким Мин-У – “Сувон Самсунг Блюингз” (Жанубий Корея)
Мавқеини анчагина йўқотиб қўйган «Сувон Самсунг” клубининг ярим финалгача етиб келиши турнирнинг ҳайратланарли натижаларидан бири бўлди. 30 ёшли ярим ҳимоячи Ким Мин-У эса барча ижобий жиҳатлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозона олди.

Башар Ресан – “Персеполис” (Эрон)
“Персеполис”нинг 3 йилда 2 марта финалгача етиб келишида катта ҳисса қўшган яна бир калит футболчи бу — Ироқ терма жамоаси аъзоси Башар Ресандир.
Башар “Ат-Тавун”га қарши кечган учрашувда рақиб дарвозасини аниқ ишғол этиб, ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўя олди. 24 ёшли футболчи “Қатар СК” клубига ўтиб кетишидан олдин Осиё юлдузига айланиб бораётган эди.

Бьёрн Йонсен – “Улсан Хёндэ” (Жанубий Корея)
Суппер захира футболчиси деб ном олган Бьёрн Йонсен “Улсан Хёндэ”нинг муваффаққияти учун муносиб ҳисса қўша олди. У турнир давомида жами 5 та гол ура олгани ва ҳаммасини захирадан тушиб амалга оширгани тақсинга лойиқ. Йонсен ОЧЛ кубогини қўлга киритган биринчи норвегиялик футболчига айланди.

Жонатан Виейра – “Бейцзинг” (Хитой)
Гарчанд Осиё Чемпионлар Лигасидаги юришини ярим финалда якунлаган бўлсада, 2020 йилги мавсум “Бейцзинг” учун бир қатор клуб рекодлари ва Жонатан Виейранинг индивидуал ҳаракатлари билан омадли келди. Испан ҳужумкор ярим ҳимоячиси бошқа футболчига қараганда кўпроқ имкониятларни ярата олди, шунингдек, у турнирни 2 гол ва 4та ассист билан якунлади.

Андрес Иньеста – “Виссел Кобе” (Япония)
Агар номзодлар орасида ортиқча изоҳ талаб қилмайдиган футболчи бор бўлса, у албатта 2010 йилги Жаҳон чемпиони Андрес Иньеста бўлади. Испаниялик футболчи “Гуангжоу Эвергранд” ҳамда “Шангхай СИПГ” клубларига қарши кечган учрашувларда ўзининг бетакрор техникаси ва ажойиб қобилияти, шунингдек чиройли голлари билан бошқалардан ажралиб тура олди. Лекин 36 ёшли футболчи жароҳат сабабли япон жамоасига кейинги учрашувларда ёрдам бера олмади.

Юн Бит-Гарам – “Улсан Хёндэ” (Жанубий Корея)
Турнир расмийларининг фикрига кўра, Юн давомий футбол намойиш эта оладиган ва яхши индивидуал ҳаракатга эга бўлган футболчи деб топилди. У Чемпионлар Лигасида 500дан ортиқ тўп узатишларни амалга оширган ва уларнинг 90 фоизи аниқ бўлган. Юн нафақат чампион сифатида, балки турнирнинг энг яхши етакчиси сифатида ҳам тилга олинади.

Абдулраззоҳ Ҳамдуллоҳ – “Ан-Насср” (Саудия Арабистони)
“Ан-Насср” чемпионатдаги иштирокини эрта якунлаган бўлсада, Абдулраззоҳ якунда “олтин бутса” эгасига айланди. Етти учрашувда етти гол ура олиш ҳар қандай ҳолатда ҳам қойилмақом натижа. Лекин жамоасининг эрта турнирдан чиқиб кетиши марокашлик юлдузнинг натижасига салбий таъсир қилиши мумкин.

Рената Аугусто – “Бейцзинг” (Хитой)
2016 йилги Олимпиада олтин медали соҳиби, бразилялик футболчи Ренато Аугусто “Сеул” клубига қарши кечган учрашувда акробатик тарзда супер гол уради. У турнир давомида 2та тўп муаллифига айланган.

Хамид Лак – “Персеполис” (Эрон)
“Персеполис”нинг яхши натижалар кўрсатишида ва қуруқ ўйинлар ўтказишида ҳимоячиларга қараганда дарвозабон Ҳамид Лакнинг ҳиссаси каттароқ бўлди. Сентябрь ойида клубга қўшилган Ҳамид ортда қолган 8 учрашувда 4 та гол ўтказиб юборди, холос. Ўша голларнинг 3 таси пенальтидан урилганини инобатга олсак, дарвозабоннинг қандай салоҳиятга эга эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас .

Кёго Фурухаши – “Виссел Кобе” (Япония)
Чемпионлар Лигасининг ёрқин юлдузи сифатида Андрес Иньеста кириб келган эди, лекин мухлислар Иньеста жамоадоши Кёгонинг ҳаракатлари “Барcелона” юлдузидан кам эмаслигини гувоҳига айланишди. Вингер дебютант жамоанинг сўнги дақиқаларгача борини бериб харакат қилиши учун энергияси, қобилияти ва голлари билан ёрдам бера олди.

Жо Су-Хук – “Улсан Хёндэ” (Жанубий Корея)
“Улсан” дарвозабони Жо Су-Хук 2020 йилги мавсумда бўлиб ўтган К-лиганинг бирорта ҳам учрашувида майдонга тушмади. Лекин 33 ёшли дарвозабон Доҳа шахрида асосий дарвозабоннинг ўрнини билдирмасликни уддалади.

P.S. ОФК расмий сайтига ўтиб, мақола остига жойлаштирилган сўровнома орқали Жалолиддин Машариповга овоз беришингиз мумкин.

Киритилди: 14.01.2021 12:11. Ўқилди: 3822 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

30.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
Пахтакор
2-3
Сўғдиёна

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.