Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рўзиқул Бердиев: «Пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди»

Coca Cola Суперлигаси 1-тур “Насаф” – “Пахтакор” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва бугунги беллашув ҳақида ўз фиклрлари билан ўртоқлашди.

— Футболда биринчи ўринда натижа туради. Йигитларимиз ўзларига ишонган ҳолда ҳаракатланишди, лекин пеналти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Aлбатта, бунда футболчиларимизни айбламаймиз, бугун бутун жамоа бўлиб ютқаздик. Қаердадир хатоларга, қаердадир эътиборсизликка қўл урдик. Мағлубиятга муносиб эмасдик, янги ва ёш таркиб билан амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Aламли томони, 2:0 олдинда бора туриб, ютқазиш бўлди, бу жуда аламли. Мағлубиятга бир нечта сабаблар бор, буни ўрганиб чиқамиз ва хулоса чиқарамиз.

— Чемпионлик учун қайси жамоалар курашади деб ўйлайсиз? "Пахтакор" билан кетма-кет 2 ўйинда қатнашдингиз, айнан "Пахтакор" жамоасини фаворит дея оламизми?
— Ўтган йили "Пахтакор" жамоасини ҳаммадан устун дер эдик. Бу йил ушбу гапни ишонч билан айтолмайман. Бундан ташқари, бошқа жамоаларнинг мақсади жуда катта. Олдиндан қайсидир жамоани чемпион сифатида кўрсатиб бўлмайди, буни мавсум давомида билиб оламиз. Суперлиганинг 5-6 туридан сўнг ҳолат анча равшалашади.

— Трансфер ойнаси 12 мартга қадар очиқ. Ҳужум чизиғи бўйича сизда танлов йўқ. Умуман, таркибга янги футболчилар жалб қилинадими?
— Мен жамоа ўзагини сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаган эдим. Aгар 3 нафар ўйинчимиз кетмаганида, бизга ҳеч қандай ўйинчи керак бўлмаган бўларди. Буни раҳбариятдан сўраган эдим, аммо афсуски, бу амалга ошмади. Менимча, 2 кун ичида ўзгариш қилишимиз амримаҳол. Шу боис биринчи даврани ҳозирги таркиб билан тугатсак керак.

— Файсал Траорени ўтган мавсум ҳам таркибда сақлаб қолмагандингиз, бу йил ҳам шундай бўлди. Бу савия билан боғлиқми?
— Файсал Суперлига даражасида ўйнамаган. Шунинг учун биз уни Пролига жамоасига ижарага бердик. Aгар ўзини яхши тарафдан кўрсатса, кейинги мавсум жамоага қайтарамиз.

Киритилди: 11.03.2021 07:46. Ўқилди: 3774 марта. Фикрлар: 0 та.

Суперлига

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Андижон 27 29
12 Машъал 28 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

08.11.2025. Суперлига. 28-тур.
16:00
Қўқон-1912
0-0
Пахтакор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.