Кириш Регистрация

STD.UZ/PAXTAKOR

Пахтакор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дебютантлар, мухлислар ташрифи ва қаҳрамонлар. Суперлигада 1-тури якунлари

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тур учрашувлари ўтказилди. «Дарё» ортда қолган турда кузатилган диққатга сазовор воқеаларни тақдим этади.

Мухлислар ташрифи

Ўтказилган 7 та ўйинга умумий ҳисобда 47 782 нафар мухлис ташриф буюрди (ҳар бир ўйинда ўртача — 6 826). Наманганда кечган «Навбаҳор» — «Сўғдиёна» (0:1) ўйинини бевосита стадиондан 17 585 минг томошабин кузатиб борди. Бу турнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди. Энг кам мухлис ташриф буюрган баҳс эса Олмалиқда кечди. ОКМК ва «Локомотив» (2:1) учрашувига 1000 минг нафар мухлис ташриф буюрди. Қаршида кечган «Насаф» ва «Пахтакор» (2:3) ўртасидаги ўйинни эса 11 812 киши трибунадан кузатиб борди.

Голлар

Суперлиганинг 1-турида 15 та гол урилди. Шундан 8 таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 7 таси меҳмон жамоалар ҳиссасига тўғри келди. Турнинг энг сермаҳсул ўйини «Насаф» — «Пахтакор» баҳси (2:3) бўлди. Мазкур баҳсда 5 та гол урилди.

Турдаги энг тезкор гол эса ОКМК — «Локомотив» (2:1) баҳсида киритилди. Элвин Фортес 3-дақиқада Тошкент клуби дарвозасини ишғол қилиб, Олмалиқ клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шунингдек, бу Суперлига 2021 йилги мавсумининг биринчи голи бўлди.

Меҳмон ва мезбон жамоалар ғалабаси

Ўтказилган 7 ўйиннинг 4 тасида мезбон (ОКМК, «Бунёдкор», «Сурхон», «Қизилқум»), 3 тасида эса меҳмон («Сўғдиёна», «Қўқон-1912», «Пахтакор») жамоалар зафар қучди. Эътиборлиси, бу турда дуринг натижа қайд этилмади.

Дебютантлар

2020 йилги мавсумда Про-Лигада 1-ўринни қўлга киритиб, Суперлигага йўл олган «Турон» ўзининг юқори дивизиондаги дебют ўйинини ўтказди. Яйпан клуби «Қўқон-1912» билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Жасур Ҳакимов «Турон»нинг Суперлигадаги илк голини урди.

Вадим Абрамов асосий эътиборини миллий терма жамоага қаратиши учун «Бунёдкор»дан истеъфога чиқарилгач, унинг ўрнини Шуҳрат Мақсудов эгаллади. Мақсудов 1-турда «қалдирғочлар» бош мураббийи сифатидаги илк ўйинини ўтказди.

Бир неча йиллар давомида Қатар ва БАА чемпионатларида легионер сифатида фаолият юритган Сардор Рашидов жорий мавсум бошида «Пахтакор» сафига қўшилди. Рашидов 1-турда «шерлар» сафида расмий ўйинлардаги илк голини урди.

Жасур Жалолиддинов «Бунёдкор»да порлагач, Москванинг «Локомотив» клубига йўл олганди. Аммо Жасур у ерда бирорта ҳам ўйин ўтказмади ва якунда «Андижон»га ўтди. Жалолиддинов Суперлига биринчи турида «Андижон» сафида дебют қилди.

Юқорида қайд этилган нидерландиялик футболчи Элвин Фортес (ОКМК) Суперлигадаги дебют ўйинида илк голини уришга муваффақ бўлди.

Қаршида ўтказилган «Насаф» — «Пахтакор» ўйинида Ўзбекистон чемпионатида биринчи марта VAR тизимидан фойдаланди.

Карточкалар

Суперлиганинг 1-турида ҳакамлар томонидан умумий ҳисобда 24 та сариқ ва 1 та қизил карточка кўрсатилди. Турнинг энг қўпол ўйини «Насаф» — «Пахтакор» ўйини бўлди — 5 та сариқ карточка. Турдаги ягона қизил рангдаги карточкани эса «Машъал» ярим ҳимоячиси Муҳаммад Йўлдошев «қўлга киритди».

Тур қаҳрамонлари: Миржалол Қосимов ва Иброҳимхалил Йўлдошев

Турнинг энг яхши мураббийи Миржалол Қосимов бўлди. Қосимов бошчилигидаги ОКМК илк турда нисбатан кучлироқ таркибга эга бўлган «Локомотив»ни таслим этди. Ўйиндан олдин Тошкент клубининг имкониятлари юқори баҳоланганди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керак, Миржалол Қосимов шогирдлари португалиялик мутахассис Микаэл Секейра бошчилигидаги жамоани мағлубиятга учратди.

Турнинг энг яхши ўйинчиси номига эса «Пахтакор» ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев лойиқ кўрилди. 69-дақиқада майдонга тушган Йўлдошев ўзининг саъй-ҳаракатлари билан «шерлар»нинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Айнан Иброҳимхалилнинг 87-дақиқада киритган голи «Пахтакор»га ғалаба келтирди.

Билол Эркин тайёрлади.

Киритилди: 13.03.2021 21:51. Ўқилди: 3684 марта. Фикрлар: 2 та.

Суперлига

ОЧЛ

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 6 15
2 Ал-Файҳа 6 9
3 Пахтакор 6 7
4 Аҳал 6 4

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арал 0 0
2 Дўстлик Тошкент 0 0
3 Пахтакор 0 0
4 Сўғдиёна 0 0

Футзал

Ҳамдўстлик кубоги

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 0 0
2 Спартак 0 0

Ўзбекистон суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Насаф 1 3
2 Пахтакор 1 0

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қўқон-1912 3 9
2 Пахтакор 3 6
3 Локомотив 3 3
4 Бухоро 3 0

Сўнгги учрашув

25.05.2024. Суперлига. 9-тур.
19:00
Пахтакор
1-1
Қизилқум

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.